7 апрель, якшанба куни футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 3-тури доирасида навбатдаги беллашув якунланди.
Унда сўнгги турда «Металлург»га таслим бўлган (0:2) Бахтиёр Ашурматов бошлиқ «Бухоро» клуби ўз майдонида «Қизилқум» билан ўйнади.
Ўйиннинг 5-дақиқасидаёқ Навоий клуби ҳужумчиси Медина Смит ҳисобни очган бўлса, 27-дақиқага келиб бухороликлар ярим ҳимоячиси Достон Ибрагимов ҳисобни тенглаштирди (1:1). Шу тариқа учрашувда ғолиб номи аниқланмади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди.
Суперлига
3-тур баҳси
7 апрель, якшанба
«Бухоро»—«Қизилқум» 1:1
Голлар: 0:1 — 5 Медина Смит, 1:1 — 27 Достон Ибрагимов«Бухоро»: Давронов, Исроилов, Жумаев, Нагаев, Қуттибоев, Собиржонов, Ҳасанов, Исмоилов, Баҳриддинов (Асадов, 63), Кулеша, Ибрагимов (Убайдуллаев, 75)
«Қизилқум»: Черемесин, Бойдуллаев, Саноев (Олимов, 46), Қамбаров, Мустафоев, Бойматов, Қосимов, Убайдуллаев, Жўраев, Григалашвили, Медина Смит
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)