2019 йилнинг 4 апрель куни номаълум шахс Beeline уяли алоқа компаниясига қўнғироқ қилиб, ҳисоби тўлдирилган бўлса ҳам қўнғироқ қилолмаётганини, агар 5 дақиқада ҳисоб рақами ёқилмаса, компанияни портлатиб юборишини айтиб, алоқани узиб қўйган, деб ёзади ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси.
Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор суриштирув тадбирлари натижасида, ушбу қўнғироқни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ тумани Нурафшон МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи В.М. қўлга олинган.
В.М. маст ҳолда алоқа тармоғи яхши ишламаганлиги сабабли қўнғироқ қилган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)