2 апрель куни Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида яшовчи фуқаро Т.А.нинг аризасига асосан иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Фарғона шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида ўз уйида қўшмачилик билан шуғулланган фуқаро қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё»га вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар берди.
Фарғона шаҳар Ал-Хоразмий МФЙда яшовчи Х.М. ўз уйида Қува туманида яшовчи таниши Б.Д. ва аризачи Т.А.ларга 600 минг сўм пул эвазига жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб берганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Х.М.га нисбатан Жиноят Кодексининг 131-моддаси 2-қисми (фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)