31 март куни Бухоро Давлат университети Тарихий ва маданий мерос факультети тарих таълими йўналиши, 4-босқич талабаси Д.Б. ўзини осиб қўйган.
1996 йилда Ғиждувон туманида туғилган талаба қиз Бухоро шаҳридаги акасининг уйида ўзини осган.
— Д.Б. жуда одобли, тарбияли қиз эди. Тўлов-шартнома асосида таҳсил олиб келаётган бу талабамиз ўз билими ва интилувчанлиги билан тенгдошларига ўрнак эди. Унга нисбатан тазйиқ ёки ҳеч қандай қўпол муомала қилинмаган. Унинг ўзини осиб қўйгани ҳақидаги хабарни эшитиб, ҳайратда қолдик, — деди факультет декани Ўткир Очилов.
Олийгоҳ ўқитувчилари ҳамда тенгқурларининг «Дарё»га билдиришича, қизнинг ота-онаси томонидан унаштирилган йигитга кўнгли бўлмаган.
Айни пайтда Бухоро шаҳар прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Талаба қиз ўзини осиб қўйган 31 март куни Бухоро давлат университети ректори вазифасида ишлаб келган Абдуқобил Тўлаганов ўрнига Обиджон Ҳамидов янги ректор этиб тайинланган эди.
Изоҳ (0)