Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Лиан Куппенс Соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмоновга ЖССТнинг безгак касаллигини элиминация қилган давлат мақомини тасдиқловчи сертификатни тақдим этди. Бу ҳақда «Дарё»га Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тадбир давомида Лиан Куппенс Ўзбекистон сўнгги йилларда ҳудудни безгакдан ҳоли қилиш борасида катта қадам ташлаганини қайд этиб, буни улкан ва тарихий ютуқ сифатида эътироф этган.
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти 2017 йилда Ўзбекистонда қизамиқ ва қизилча касаллиги элиминация қилинганини халқаро миқёсда эътироф этган бўлса, эндиликда эса юртимизни безгакнинг маҳаллий қайд этилишидан ҳоли ҳудуд сифатида тан олди.
Изоҳ (0)