4 апрель куни Ласетти ҳайдовчиси С.Т. Андижон вилоятининг Асака тумани Шўрқишлоқ маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишга чиққан А.Н. бошқарувидаги Москвич-412 русумли машина билан тўқнашган.
ИИВ матбуот хизматининг хабар беришича, оқибатда Москвич-412 машинасидаги икки нафар йўловчи жароҳат олиб воқеа жойида вафот этган.
Ласетти ҳайдовчиси ва Москвич-412 машинасининг яна бир йўловчиси жароҳат олиб касалхонага ётқизилган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)