France Football нашри 2018/19 йилг мавсум бўйича дунёнинг энг кўп ҳақ тўланадиган мураббийлари номини ҳам эълон қилди.
Рейтингни тузишда маош, бонус ва бошқа даромадлар ҳам ҳисобга олинган.
Унга кўра, рейтингнинг биринчи ўрнини «Атлетико Мадрид» устози Диего Симеоне бошқариб бормоқда. Аргентиналик йилига 41 миллион евро ишлаб топиши кўрсатилган.
Иккинчи ўринда эса «Манчестер Юнайтед» собиқ устози Жозе Моуриньо қайд этилган. Жозе нинг йилига 31 миллион евро топиши кўрсатилган. Учинчи ўриндан бўлса, «Монако» собиқ устози Тьерри Анри ўрин олган. Француз йилига 25,5 миллион евро ҳақ олиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, кучли бешликдан Пеп Гвардиола («Манчестер Сити», 24 миллион евро) ва Эрнесто Вальверде («Барселона», 23 миллион евро) ҳам ўрин олган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)