30 март, шанба куни «Манчестер Сити» ҳужумчиси Серхио Агуэро Англия чемпионатининг 32-турида «Фулҳэм» дарвозасини ишғол қилди (2:0).
Бу 30 ёшли футболчининг премьер лигадаги 162-голи бўлди.
Мазкур гол туфайли Агуэро мусобақа тархидаги тўпурарлар рўйхатида Жермейн Дефога етиб олди.
Маълумот учун, «Ньюкасл» собиқ ҳужумчиси Алан Ширер 260 та гол билан ушбу рўйхатни бошқариб турибди.
Англия премьер лигаси тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхати:
- Алан Ширер — 260 та гол
- Уэйн Руни — 208
- Энди Коул — 187
- Фрэнк Лемпард — 177
- Тьерри Анри — 175
- Робби Фаулер— 163
- Жермейн Дефо ва Серхио Агуэро — 162
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)