Ўзбекистонда 1 апрелидан бошлаб 1 июнгача бўлган муддатда GSM-операторлари тармоқдаги барча мобил қурилмаларни автоматик равишда рўйхатга олади. Бу ҳақда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги томонидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум бўлди, деб хабар беради «Дарё» мухбири.
Маълум қилинишича, 1-июлдан бошлаб ўғирланган ёки стандартларга тўғри келмайдиган мобил қурилмаларни ишлатишда муаммолар келиб чиқиши мумкин.
Рўйхатга олиш қурилмалар билан боғлиқ жиноятларни аниқлаш, контрабанда йўллари билан мобил телефонларни олиб келинишини чеклаш каби мақсадларда амалга оширилмоқда. Қурилмани автоматик рўйхатдан ўтказганлик учун ҳақ олинмайди.
Маълумот учун, бугунги кунда Ўзбекистонда 22 миллиондан зиёд мобил алоқа абонентлари, шунингдек, 16 миллиондан кўпроқ мобил интернет фойдаланувчилари мавжуд.
Изоҳ (0)