22 март куни Англия терма жамоаси Евро—2020 саралашидан ўрин олган Чехияга қарши майдонга тушиб, 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Инглизлар сафида беллашувни асосий таркибда бошлаган «Боруссия Д» аъзоси Жейдон Санчо Англия футболи тарихидан жой олди.
Шу тариқа Санчо Англия терма жамоаси сафида расмий ўйинни асосий таркибда бошлаган энг ёш учинчи рақамли ўйинчи бўлди.
У кеча майдонга тушган вақтида 18 ёш 362 кунлик эди.
Санчодан олдинроқ бу борада Данкан Эдвардс (18 ёш 183 кунлик, 1955 йил) ва Майкл Оуэн (18 ёш 300 кунлик, 1998 йил) яхшироқ натижа қайд этган.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)