УЕФА ташкилоти ўзининг расмий сайтида Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номини эълон қилди.
Ушбу номга «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду лойиқ деб топилди. У 12 март куни бўлиб ўтган мусобақанинг 1/8 финали жавоб учрашувида «Атлетико» дарвозасига 3 та тўп киритганди.
У бу йўлда қуйидаги футболчиларни ортда қолдирди:
- Лерой Сане («Шальке»га қарши ўйинда 1 та гол, 3 та ассист)
- Лео Месси («Лион»га қарши ўйинда 2 та гол, 2 та ассист)
- Садио Мане («Бавария»га қарши ўйинда 2 та гол)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)