• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Технологиялар

    Ядровий тиббиёт: Атом қай тарзда саратонни даволашда ёрдам беради?

    Ўзбекистонда АЭС қурилиши лойиҳаси орқали ядро технологиялари арзон ва тежамкор электр энергиясини олиш имконини бериши ҳақида аллақачон хабар топганмиз. Шунинг билан бирга, ядровий технологиялар энергетика соҳасига тааллуқли бўлмаган соҳаларда, мисол учун, тиббиётда фойдаланилади ва саратонга қарши курашда ҳам қўлланилади. Қуйида ядровий тиббиёт ҳақидаги соҳа мутахассислари томонидан «Дарё»га тақдим этилган мақола эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ядровий тиббиёт – бу замонавий тиббиётнинг энг инновацион ва тез ривожланаётган йўналишларидан бири. Ядровий тиббиёт усуллари шифокорларга касаллик ривожланишининг бошланғич босқичида хавфли саратон ҳужайраларини аниқлашда ёрдам беради, бу эса деярли 100% ишонч билан даволаниш имкониятини беради.

    Ядровий тиббиёт – радиофармасотик деб аталадиган радиоактив изотопларни ўз ичига олган фармацевтик препаратлардан фойдаланган ҳолда касалликларни ташхислаш ва даволашдир. Радиофармацевтик препаратлар турли органларнинг саратонини ташхислаш ва даволаш учун кенг қўлланилади.Радиофармацевтик препаратлар билан даволашнинг афзалликлари орасида унинг маҳаллий таъсир этувчи хусусияти ҳисобланиб, кимёвий терапиядан фарқли ўлароқ бутун организмга таъсир кўрсатмайди, - деб изоҳ беради, Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтида фаолият юритувчи «Радиопрепарат» корхонаси директори, техника фанлари номзоди Аюбхон Абдуқаюмов.

    Ҳар қандай касалликнинг дастлабки босқичларида ташхис қўйиш муҳимдир. Саратон касалликларида эса бу жуда ҳам муҳим рол ўйнайди. Ядровий тиббиёт усуллари саратоннинг дастлабки босқичларида ташхис қўйиш имконини беради.

    «Энг сўнгги жиҳозлар ва юқори малакали ходимлар билан биргаликда минимал миқдордаги препаратлардан фойдаланиш қулай, тезкор ва аниқ текширишни таъминлайди. Ядрокимёвий усулларнинг ноёблиги касалликнинг дастлабки босқичларида, яъни инсон касаллик аломатларини сезмайдиган даврда, органларнинг ҳаётий функцияларининг аномалияларини аниқлашга имкон беради. Бу турли касалликларни тезда аниқлаш ва даволаш имконини беради ҳамда даволаниш учун сарфланувчи харажатларни ҳам тежашда қўл келади. Масалан АҚШ, Япония, Ғарбий Европа ва Австралияда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатадики, бу мамлакатларнинг соғлиқни сақлаш тизимига нисбатан солиштирилганда, ядро тиббиётига сарфланган 1 АҚШ доллари бошқа соғлиқни сақлаш ҳаражатларини, яъни жарроҳлик амалиётлари, шифохонада даволаниш ва ҳ.к., 1,5 АҚШ долларидан 2,5 АҚШ долларигача тежаш имконини беради»,— деб таъкидлади, Россия Федерацияси Тиббиёт ва техника фанлари академиясининг аъзоси, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бош радиологи Дамир Зарединов.

    Ҳозирги кунда Ўзбекистонда ядровий тиббиёт усуллари академик Я. Холматов номидаги Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий марказининг Ядро тиббиёти кафедрасида ва академик V. Voxидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик марказининг радиоизотоп ташхис лабораторияси бўлимида қўлланилмоқда. Ушбу бўлимда ёд-131 радиоизотопини қўллаш ёрдамида қалқонсимон без касалликлари ташхиси ва даволаниши, шунингдек, қалқонсимон без саратонининг ҳам даволаниши амалга оширилади. Сўннги йилларда 850 дан ортиқ беморлар ёд-131 радиотерапиясини ўтади. Шунингдек, Эндокринология ИАИ ва V. Voxидов номидаги РИЖМ самарий-153 оксабифор радиофармпрепарати ва технеция генераторидан фойдаланишни йўлга қўйди.

    - Аталиши қийинроқ бўлган самарий-153 оксабифор препарати суяк метастазасидаги оғриқни қолдириш ва даволаш учун фойдаланилади. V. Voxидов номидаги РИЖМда технеций-99 (саратон, юрак-қон томир касалликлари, бош мия, буйрак, жигар ва бошқа касалликлар ташхисида қўлланиладиган радиофармпрепарат) ёрдамида йилига 2000 тагача ташхис тадқиқотлари ва самарий-153 оксабифор дори воситасини қўллаган ҳолда 300 тагача суяк метастазасининг радиотерапияси ўтказилади. Самарий-153 препарати қон томирлари ичига юборилади, дори суяк тўқимасида ва асосан саратон метазтазаларида тўпланади. Препаратнинг бир дозаси 6 ой мобайнида оғриқсизлантиради ва саратон ўсмаларини ремиссияда (саратон ривожланишини тўхтади) ушлаб туради ва кунлик қабул қилинадиган кучли оғриқни қолдирувчи дори воситаларини, мисол учун – морфий, ўрнини босади. Шунингдек, дорилардаги радиация миқдори бутун организмни нурлантириш учун кам ҳисобланади, аммо маълум бир жойдаги саратон ҳужайраларини йўқ қилиш учун етарли, дейди Аюбхон Абдуқаюмов.

    Агар бугунги кунда мамлакатдаги иккита тиббиёт марказида ядро тиббиёти усулларини қўллаган ҳолда ташхис ва терапия қилиш мумкин бўлса, идеал ҳолатда, ҳар бир вилоятнинг аҳолиси инновацион усулдан фойдаланиш имконига эга бўлиши керак. Бу масала бўйича Ўзбекистонда АЭСни қуриш бўйича қарор қабул қилингандан сўнг ҳақиқий ўзгаришларга бўлган қадамлар кузатилмоқда. Зеро, мамлакатда АЭСни қуриш нафақат ядро технологияларини, жумладан, ядровий тиббиёт ривожланишига ҳам туртки бўлади.

    «Келгусида ‘Росатом’ давлат корпораяцияси билан ҳамкорликда Фанлар академияси Ядро физикаси институти негизида ‘Ядровий тиббиёт маркази’ қўшма корхонасини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Бу марказда нафақат радиофармпрепаратлари ёрдамида ташхис қўйиш ва даволаш, протон ва нейтрон терапияси ҳам амалга ошириш режалаштирилмоқда. Олдимизга қўйган режаларимиз бисёр ва катта инвестицияларни, шунингдек, малакали кадрларни тайёрлашни ҳам талаб қилади. АЭС учун бўлажак кадрларни тайёрлаш мақсадида ҳозирги кунда Москва мухандислик – физика институти (ММФИ) филиалини очиш учун тайёргарликлар амалга оширилмоқда ва бу лойиҳа амалга ошса, умид қиламизки мазкур институтдан ядровий тиббиёт соҳаси учун ҳам малакали кадрлар етишиб чиқади», —деб таъкидлади Аюбхон Абдуқаюмов.

    22.03.2019, 11:00   Изоҳ (0)   29789
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Facebook’даги узилишдан сўнг икки нафар топ-менежер ишдан кетди

    16.03.2019, 10:50

    Volvo ўзининг биринчи электромобилини намойиш этди

    01.03.2019, 10:13

    Жанубий Кореяда роботлар томонидан қуриладиган роботлар музейи очилади

    23.02.2019, 15:40

    АҚШ Huawei технологияларидан фойдаланадиган мамлакатлар билан ахборот алмашмаслиги маълум қилинди

    22.02.2019, 21:41

    Норвегияда учиб юрувчи шамол генератори орқали ишлайдиган дунёда биринчи электростанция яратилади

    22.02.2019, 14:45

    Ўзбекистонда ёш робототехниклар ўртасида RoboCUP телевизион мусобақаси ўтказилади

    21.02.2019, 15:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08

    Исроил фаластинликларни Ғазо жанубига мажбуран кўчиришга тайёргарлик бошлади

    Дунё | 17 август, 17:40

    Шавкат Мирзиёев Покистон президентига таъзия йўллади

    Ўзбекистон | 17 август, 17:10

    Навбатдаги “дерби” ва кўп йиллик танаффусдан кейинги ғалаба: “Навбаҳор” ва “Нефтчи” ўйинидан фотогалерея

    Футбол | 17 август, 17:05

    Учта “республикачи штат” пойтахт Вашингтонга қўшин юборади

    Дунё | 17 август, 16:55

    Ҳиндистон Франциядан яна 114 та Rafale самолётини сотиб олади

    Дунё | 17 август, 16:25

    Камералардан йироқда: оддий ҳаёт кечириш учун кинони тарк этган 5 актёр

    Кино | 17 август, 15:50

    Каъба эшигининг ёпинчиғи Ўзбекистонга олиб келинди (видео)

    Ўзбекистон | 17 август, 15:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.