Норвегияда Shell ва Makani компаниялари учувчи шамол генератори орқали ишлайдиган дунёда биринчи электростанцияни яратади. Бу ҳақда TJournal хабар берди.
Бунинг учун винтлар йирик самолётга ўрнатилади ва у осмонда учган ҳолда ўтказувчи сим орқали ерга электр узатиб беради.
Лойиҳа муаллифининг фикрича, учиб юрувчи шамол генератори самарадорлиги ердаги шамол генераторига нисбатан юқори бўлади. Оддий шамол электростанцияси иши шамол тезлигига боғлиқ ва вақти-вақти билан тўхтаб қолади.
Макани лойиҳасида эса самолётни шамол тезлиги юқори бўлган баландликда жойлаштириб бу муаммони ҳал этиш режалаштирилган.
Учар генератор 2014 йилдан бошлаб ишлаб чиқилган бўлиб, биринчи синов 2017 йилнинг июнь ойида ўтказилган. Унда электростанция қуввати 600 киловаттни ташкил этган.
Янги электростанциянинг дастлабки синови 2019 йил якунида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)