Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Инновацион ривожланиш вазирлиги, истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш Улуғбек жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамкорликда ёш робототехниклар ўртасида RoboCUP телевизион мусобақасини эълон қилади. Бу ҳақда «Дарё»га вазирлик матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Фото: Инновацион ривожланиш вазирлиги

Мусобақа «Робо-сумо» ҳамда «Робо-футбол» йўналишларидан иборат бўлиб, 2 ёш тоифаси ўртасида ўтказилади.

«Робо-сумо» йўналиши ардуино платформасида ясалган, ўзини ўзи бошқарувчи 16 та робот ўртасида ўтказилади. Ушбу йўналишда қатнашиш учун 2 кишидан иборат бўлган жамоа ўз роботини ясаши керак. Мусобақа ғолибларига Хитойда бўлиб ўтадиган Асиан Science Camp оромгоҳига бориш учун йўлланма берилади.

«Робо-футбол» йўналиши Lego конструкторларида ясалган роботлар ўртасида ўтказилади. Мусобақа ғолиблари Тошкент шаҳридаги Турин Политехника университетига кириш учун 30 фоиз қўшимча балларга эга бўлади ҳамда эсдалик совғалари топширилади.

Мусобақага қатнашиш учун барча жамоалар онлайн ариза тўлдиришлари талаб этилади. Аризалар 2019 йилнинг 5 мартига қадар reg.mininnovation.uz сайти орқали қабул қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“Ўтган йили биржа бозорларимиз рекорд даражада ўсди” — Республика валюта биржаси бош директори
Маҳаллий
Андижонда кредит маблағларини ўзлаштирган раҳбарларга жиноят иши қўзғатилди
Иқтисодиёт
“Россияга қарши энг яхши стратегик жавоб”: Украина фармацевтика компанияси Ўзбекистондаги “Река-Мед”ни сотиб олди