АҚШ Huawei компанияси технологиялари ва қурилмаларидан фойдаланадиган мамлакатлар билан ахборот алмашмайди. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Майк Помпео маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Агар қайсидир давлат бу технологияларни ўзининг муҳим ахборот тизимларида ишлаца, биз улар билан ахборот алмаша олмаймиз. Биз АҚШда мавжуд ахборотларни хавф остига қўйишни истамаймиз», — деди Помпео.
Давлат котибига кўра, АҚШ бошқа мамлакатлар «тўғри қарорни қабул қилиши» учун Huawei компанияси технологияларидан фойдаланиш билан боғлиқ хатарларни тушунтиришга ҳаракат қилади.
Изоҳ (0)