УЕФА ташкилоти Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг чиройли голини эълон қилди.
Унга кўра, «Ливерпуль» футболчиси Садио Маненинг «Бавария» дарвозасига киритган тўпи мусобақада ҳафтанинг энг чиройли голи деб топилди.
Маненинг голи қуйидаги голларни ортда қолдирди:
- Лео Месси — «Лион»га урган голи
- Душан Тадич — «Реал»га урган голи
- Лассе Шёне — «Реал»га урган голи
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)