• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Tashkent City ва Humo Arena’ни бориб кўрди

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 14 март куни Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар бермоқда.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Давлат раҳбари дастлаб Tashkent City халқаро бизнес марказига ташриф буюриб, конгресс-холл ва беш юлдузли меҳмонхона барпо этилиш жараёни билан танишди.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Мазкур иншоотлар қурилиши ўтган йил март ойида бошланган бўлиб, бугунги кунда муҳташам конгресс-холл ва 21 қаватли меҳмонхонанинг бетон-каркас ишлари ниҳоясига етган. Ҳозирда металл конструкциялар ва коммуникацияларни монтаж қилиш, том ёпиш, ташқи пардозлаш ишлари олиб борилмоқда.

    Президентга конгресс-холлнинг фасади, хоналари ва йўлакларининг кўринишига доир лойиҳалар намойиш этилди.

    Маълумки, Tashkent City бизнес-марказлар, меҳмонхоналар, офислар, кўп қаватли уйлар, ресторанлар ва бошқа объэктларни ўз ичига олган замонавий комплекс бўлади. Келгусида бу ерда олий даражадаги тадбирлар, йирик халқаро анжуманлар ўтказилади.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Шавкат Мирзиёев конгресс-холлнинг асосий зали, ҳар бир хонасини кўздан кечириб, уларнинг қандай безатилиши ва жиҳозланиши, меҳмонлар учун қандай шароитлар яратилиши билан қизиқди. Халқаро саммитлар чоғида кўплаб делегациялар қатнашишини инобатга олиб, юкори мартабали меҳмонлар ва иштирокчиларнинг ҳаракатланиши, икки ва кўп томонлама учрашувлар ўтказиши, дам олиши учун кенг қулайликлар яратиш бўйича кўрсатмалар берилди. Конгресс-холлнинг биринчи қавати замонавий дизайнда, иккинчи қавати эса классик услубда бўлиши зарурлигини таъкидлади. Йўлакларни ўзбекистонлик рассомларининг энг сара асарлари билан безатишни таклиф қилди.

    Мазкур конгресс-холл ёнида қурилган меҳмонхонага оид лойиҳалар ҳам намойиш этилди.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Шу билан бирга, Президент Tashkent City яқинида қад кўтарган Humo Arena муз саройида олиб борилаётган сўнгги пардозлаш ишларини кўздан кечирди.

    Давлат раҳбари 2017 йил 3 февраль куни ушбу мажмуа лойиҳасини маъқуллаб, унинг қурилишига тамал тоши қўйган эди. Ўтган қисқа даврда мамлакат шаҳарсозлигида янгилик бўлган кўп тармоқли спорт мажмуаси бунёд этилди.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Мажмуа Тошкент шаҳрининг Олмазор ва Бешёғоч кўчалари кесишмасида, 9 гектар майдонда қурилган. Замонавий муҳандислик технологияларини уйғунлаштирган Humo Arena мажмуасидан 12,5 минг ўринли кўп тармоқли муз аренаси, 200 ўринли машғулотлар майдони, тренажёр зали, спорт музейи ва кўплаб бошқа объектлар ўрин олган.

    Ҳар бири 60х30 метр ўлчамдаги асосий ва машқ майдонлари мусобақаларни халқаро талаблар даражасида ўтказиш, ёшларни спорт билан шуғуллантириш учун яхши имконият беради.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Мобил ўриндиқлар спорт мусобақаларидан бўш пайтда оммавий тадбирларни ўтказишга ҳам мослаша олади. Бу ерда хоккей, шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг билан бирга баскетбол, волейбол, гандбол, футзал, бокс, таэквондо ва бошқа турдаги беллашувлар ўтказиш мумкин. Бундан ташқари, байрам тадбирлари, концертлар, кўргазма ва форумлар ташкил этиш учун ҳам шароит яратилган.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Янги мажмуа мамлакатда спортни ривожлантириш, унинг қишки турларини оммалаштириш, спортчилар тайёрлашни янги, халқаро даражага олиб чиқиш борасидаги ишларга кучли суръат бағишлайди.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Президент мажмуадан самарали фойдаланиш, оммавий тадбирлар вақтида фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, иншоот атрофини ободонлаштириш бўйича кўрсатмалар берди.

    Фото: Президент Матбуот хизмати

    Фото: Президент Матбуот хизмати
    14.03.2019, 18:52   Изоҳ (0)   53520
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон жиноят ишлари бўйича ашёвий далилларни бериш тартиби тўғрисидаги баённомага қўшилди

    14.03.2019, 18:43

    Ўзбекистондаги ноёб ипак қурти ва тут навлари ЮНЕСКО рўйхатига киритилиши мумкин

    14.03.2019, 18:30

    Фото: Қорақалпоғистонда ҳар донаси 40 килограммлик лавлаги етиштирилди

    14.03.2019, 18:22

    «Дарё» суриштируви: Самарқанддаги мактаб-интернати тарбияланувчиси Бобур Каримов судда Шуҳрат Садиновга қарши ёлғон кўрсатма берганини тан олди

    14.03.2019, 18:20

    Қашқадарёда ака-ука ўртасидаги жанжал қон тўкилиши билан якунланди

    14.03.2019, 18:17

    Олмалиқ кон-металлургия комбинати 7 тонналик сумалак дошқозонини тайёрлаб, Наманганга жўнатди

    14.03.2019, 18:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди 

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13

    Газ ва электр токини беҳуда сарфлаганлар жавобгарликка тортилади — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:07
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.