2019 йил 12 март куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз тумани Занги қишлоғида яшовчи Н.М. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшовчи акаси И.М.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.
Натижада ака касалхонага ётқизилиб, Н.М. қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)