• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Дарё» суриштируви: Самарқанддаги мактаб-интернати тарбияланувчиси Бобур Каримов судда Шуҳрат Садиновга қарши ёлғон кўрсатма берганини тан олди

    «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев Самарқанддаги мактаб-интернатидаги даҳшатлар қанчалик ҳақиқатга яқин эканлиги юзасидан журналистик суриштирув олиб бормоқда. Хусусан, Самарқанддаги 64-ихтисослаштирилган махсус мактаб-интернати тарбияланувчиси Суҳроб Омонов Шуҳрат Садинов иши олдиндан режалаштирилганлигини ҳақида гапириб берган эди.

    «Дарё» мухбири олиб бораётган журналистик суриштирув жараёнида собиқ директор Шуҳрат Садинов, тарбиячилар Шерзод Очилов ва Зухриддин Салимовнинг биринчи инстанция ва апелляция судида иштирок этиб гувоҳлик берган мактаб-интернатининг тарбияланувчиси Бобур Каримов судда ёлғон кўрсатма берганлигини тан олди.

    Кадр: YouTube / МйSamarkand ТВ

    Кадр: YouTube / МйSamarkand ТВ

    – Сайёра Мансурованинг кўрсатмаси асосида апелляция судида ёлғон гувоҳлик бердим. Судьяга ҳақиқатни айтсам ҳимоя қиласизларми дедим. Сўнг улар менга нос юттирганлиги, урганлиги тўғрисида кўрсатма бериб, судда гувоҳлик бераётганларни пора олганлиги, улар ёлғон гапираётганлигини айтдим. Судга чақиргансизлар, аммо мени жўнатмай олиб қолишди, деб судьяни чалғитдим, — дейди Бобур Каримов.

    Ўз фикрига эга бўлмаган Бобур Каримов Сайёра Мансурова берган топшириқ асосида судда гувоҳлик берган. Шуҳрат Садинов билан боғлиқ воқеалар содир бўлганида у таътилда ўз уйида бўлган.

    – Мен таътилда эдим. Таътилдан келганимдан сўнг шу ишлар бўлган экан. Мен бу ишга ўзим билмаган ҳолда қандайдир аралашиб қолдим. Мен биринчи гуруҳнинг командири эдим. Биринчи инстанция суди пайтида Сайёра Мансурова менга йиғлаб келди. Улар менга нимага туҳмат қилишяпти, Беҳрузни мен ундай қилмаганманку деб йиғлади, — дейди Бобур Каримов. – Йиғлаганидан кейин мени кўнглим бўшаб қолди. Кейин »Мен сизга ёрдам бераман» дедим. Шундай деганимдан сўнг «Сен Шуҳрат Садиновни ёмонлайсан» деди. Мен «Фақат Шуҳрат Садиновнинг ўзини айблайман лекин бошқасини айтмайман» дедим. Кейин Сайёра муаллимга бир нечта тарбиялачиларни номини айтдим.

    Сайёра Мансурованинг кўрсатмаси асосида, Бобур Каримов судьяга мактаб-интернатининг ўқитувчиси Машҳура исмли ўқитувчиси телефон орқали адвокат билан гаплаштирганлигини айтган. Унинг олдида Назира исмли ўқитувчи бўлган деб қўшимча қилган. Шунингдек, Жўрабек исмли тарбиячи кечқурун нарса олиб келаётгани, болаларга пул бераётганлигини қўшимча қилган.

    – Аслида мен ҳеч ким билан гаплашмаганман. Ҳеч ким менга нарса олиб бермаган. Судга борадиган кунимиз менинг исм-фамилям келмаган экан. Кейин Сайёра Мансурова директор ўринбосарига пўписа қилиб, «Сиз болани атайлаб олиб қоляпсиз» деди. Мен судга бормадим, — дейди Бобур Каримов. – Сайёра Мансурова судда иштирок этишим учун Муҳаммад Ўктамовга судьядан мени чақиртиришни сўраши кераклигини айтди. Сайёра опанинг кўрсатмаси асосида судьядан ўзимни ҳимояга олишини сўрадим. Судга мени чақиришганда ёлғон гапларни айтдим. «Агар айтмасанг сени кейинги ишларингда ёмон бўлади» деди.

    Бобур Каримовнинг айтишича, аслида бу ишлар бўлмаганди. Мактаб-интернатидаги Машҳура исмли ўқитувчи ҳеч ким билан телефонда гаплаштирмаган. Жўрабек исмли тарбиячи ҳеч кимга пул бермаган. Сайёра Мансурова уни кўнглини бўшатиб, психологик таъкир ўтказганлиги учун уни гапларига ишона бошлаган.

    – Ёзда бу ишлар бўлганидан кейин Маъруф исмли тарбиячининг сменасида Суҳроб Омонов мени мазам йўқ деди. Сайёра Мансурова унга битта дори бердида. У дорини ичганидан кейин Суҳроб Омоновнинг тоби қочиб қолди. Кейин Маъруф ака тез ёрдам машинасида уни шифохонага олиб борди, — дейди Бобур Каримов. – Ўшанда Сайёра Мансурова Суҳроб Омоновга қандайдир дори бериб унинг тобини қочирди. Элмурод Мирзаевнинг онасига гап ўргатиб Шуҳрат Садиновни ёмонлади. Беҳруз Жумақуловнинг отаси Шуҳрат Садиновнинг ўғилларидан пул оляпти, деб бизни фикримизни бузиб ташлади. Шундан сўнг Сайёра муаллимнинг айтганини қилиб, у айтган болаларнинг ҳаммасини судга қўшиб ташладик.

    – Судга киришимдан аввал менга гап ўргатди. Сен судга борганингда биринчи судьядан ўзингни ҳимояга олишини сўрайсан деди. Мен бундай қилолмайман дедим. Агар ҳозир қилмасанг кейин интернатда сени тавсифномаларинг ва шаҳодотномаларингни қониқарсиз қилиб беради. Сен Бахтга (Бахт шаҳрида худди шундай вояга етмаган болалар коллежжи бор) кетиб қолишинг мумкин деб мени қўрқитди, — дейди Бобур Каримов. – Менга ҳамма гапларни Сайёра Мансурова ўргатган. Биз мактаб интернатидаги камера олдида гаплашиб турганимизда ҳам Шуҳрат Садиновга қарши кўрсатма беришимни айтган. Биринчи гуруҳ ҳам гувоҳ эди ўша пайтда гаплашаётганимизда. Ўшанда судда борганимда нима дейишим кераклигини айтаётган эди.

    Бобур Каримовнинг маълум қилишича, Сайёра Мансурова давлат томонидан ҳимояга олинган вақтда Бобурнинг Болалар уйида қандай юргани, аҳволи ва соғлиғи қандай эканлигидан хабардор бўлиб юрган. Мансурова Болалар уйидаги ошхоначи қариндоши бўлишини айтган.

    – Мендан қачон кетасан деб сўради. Яқинда кетаман дедим. Сен кетма, улар мени устимдан ёзмоқчи. Сен менга керак бўласан, деди. 9-синф ўқувчиларини йиғишим керак. Ўшалар билан биргалашиб менга ёрдам берасан, деди. Омонов Суҳробнинг гаплари ёлғон деб айтасан, деб гап ўргатди, — дейди Бобур Каримов. – Мен бошқа бунақа ишларга аралашмайман деб айтдим. Сайёра Мансурова Элмурод Мирзаевни телефон орқали расмга тушириб интернетга чиқарган. «Тихий час» пайти болалар ухлаб ётганда келиб, расмга тушириб кетарди.

    Бир ой давомида давлат ҳимоясида турган Бобур Каримов бу вақт оралиғида ҳамма воқеликни атрофлича таҳлил қилиб, охири пушаймон бўлиб тўғрисини айтишга аҳд қилган.

    – Шунча одамга туҳмат қилиб қўйдим. «Децкий приёмник»да ҳам бир ой ўзимга ўзим кўнглим хижил бўлди. Одамлар қарғайди, қарғиш уради, деб тўғрисини айтишга аҳд қилдим. Сайёра Мансурова билан энди гаплашмайман. Иложи бўлса интернатдан чиқиб ўқимоқчиман. Ниятим шу бошқа ҳеч кимни гапига кирмайман. Энг асосийси, адвокатга катта туҳмат қилиб қўйдим. Нимаики қилган бўлсам кечирим сўрайман. Бошқа бунақа иш қилмайман. Мен ҳаммасини судьяга айта оламан. Бу ҳаммаси Сайёра Мансурованинг буйруғи ва кўрсатмаси асосида амалга оширилган эди. Мени кечиришингизни сўрайман, — дейди Бобур Каримов.

    Бобур Каримовнинг апелляция судида айтган ёлғон кўрсатмаси сабабли Шуҳрат Садиновнинг адвокатига жиноят иши очиш тўғрисида суд ҳукм чиқарган эди.

    14.03.2019, 18:20   Изоҳ (0)   36925
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда ака-ука ўртасидаги жанжал қон тўкилиши билан якунланди

    14.03.2019, 18:17

    Олмалиқ кон-металлургия комбинати 7 тонналик сумалак дошқозонини тайёрлаб, Наманганга жўнатди

    14.03.2019, 18:04

    Усмонхон Алимов Татаристон мусулмонлари диний бошқармасига ташриф буюрди (фото)

    14.03.2019, 17:16

    Энергетика вазирлиги АҚШнинг «Air Products» корпорацияси билан ҳамкорлик қилади

    14.03.2019, 17:16

    Ўзбекистонда ифлослантирувчи моддалар чиқариш боғлиқ фаолият ИИВ томонидан ҳам тўхтатиб қўйилиши мумкин

    14.03.2019, 17:05

    Ўзбекистонда айрим турдаги маҳсулотларнинг номувофиқлиги аниқланди

    14.03.2019, 16:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди



    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси



    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ички ишлардан пенсияга чиққанлар пул эвазига ҳуқуқбузарликлар профилактикасига жалб этилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 10:05

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    Дунё | 27 июл, 09:25

    Тошкентда 100 МВт қувватли электр энергиясини сақлаш тизими қурилади

    Ўзбекистон | 27 июл, 08:55

    АҚШ Украина дронларини сотиб олиш учун 30 млрд долларлик шартнома тузиши мумкин

    Дунё | 27 июл, 08:31

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.