Олмалиқ кон-металлургия комбинати раҳбарияти ва Марказий таъмирлаш механика заводи ишчилари сиғими 7 тонналик сумалак дошқозони ва ўчоқ, 3 метрлик иккита кaпкир ва иккита чўмич, шунингдек, қозон-ўчоқ атрофига мўлжалланган металл майдончани бир ой ичида, белгиланган муддатидан аввал тайёрлади. Бу ҳақда комбинат расмий сайтида хабар берилди.
13 март куни MTMЗдан алвон ленталар ила безатилган қозон-ўчоқ «Металлург» МС ҳовлисига кетирилди. Олмалиқ кон-металлургия комбинати бошқаруви раиси А.Хурсанов 7 тонналик улкан қозоннинг паспортини Наманган шаҳар ҳокими ўринбосари Аюбхон Бобомирзаевга тантанали равишда топширди ва комбинат тасарруфидаги йирик автоулов трейлерга ортилган улкан дошқозон карнай-сурнай садолари билан Наманганга кузатилди.
Маълумот ўрнида: Пойтахтда 8 тонналик қозонда дамланган ош Гиннеснинг рекордлар китобига киритилганидан ва бу ош комбинатда тайёрланган қозонда пиширилганидан хабарингиз бор. Бундан ташқари, комбинат томонидан яна иккита бир тонналик ва битта беш тонналик қозон ҳам тайёрланган. Наманганликлар учун тайёрланган бу 7 тонналик қозон эса комбинатнинг бешинчи улкан қозонидир.
Изоҳ (0)