• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда чет тилларини ўқитиш муаммолари. Улар қанчалик жиддий?

    «Бугунги кунда таълим сиёсати йўналишларини белгилашда қабул қилинаётган қарорлар кенг маънода мамлакатнинг илмий, иқтисодий, сиёсий ва маданий эҳтиёжларига таъсир қилмоқда», дейди «Дарё» колумнисти, «Буюк келажак» гуруҳи эксперти, Жанубий Кореянинг Пусан чет тиллар университети профессори Азамат Акбаров. Дунёнинг баъзи мамлакатларида 1990 йиллардан бери жорий қилиниб келинаётган болаларга эрта ёшда чет тилида таълим бериш тизими бизнинг мамлакатимизга ҳам мувофиқ келмоқда ва 2017–2018 йилларида бу соҳага тааллуқли баъзи қонуний ҳужжатларни қабул қилиш таклиф қилинди.

    Фото: Google Photos

    Фото: Google Photos

    Болаликда тил ўрганиш

    Одатий даражадаги ривожланишни намойиш қиладиган ҳар қандай бола ўзи яшаб турган муҳитда дуч келадиган ҳар қандай тилларни ўрганишга қодир бўлиб, унда бошқалар билан мулоқот қилиш салоҳияти бор. Неврологик нуқтаи назардан бола ўрганиши мумкин бўлган тиллар сонини қисқартириш суҳбатимиз мавзуси эмас. Аксинча, патологик нуқсони бўлмаган ҳар бир бола икки, уч ёки ундан кўпроқ тилни ўргана олади. Шундай бўлса-да, боланинг ҳар бир тилни ўзлаштирганлик даражаси (компетенсияси) бошқаларидан ўша тилни қўллаш эҳтиёжи ва атроф муҳитга боғлиқ ҳолда фарқ қилади. Бугунги кунда кўплаб тадқиқотлар натижаларига кўра, чет тилини болаликда ўргатиш тегишли методлар ва ёндашувлар билан олиб борилса, муваффақиятлари натижаларига эришилади. Бироқ бундай ютуққа фақатгина талабаларнинг ўрганганлик даражасига мувофиқ бўлган тил ўқитиш методлари ва ўқитиш материалларини қўллаганда эришса бўлади. Бунда икки асосий шарт мавжуд: талабанинг чет тили муҳитида мулоқот қилиш имконияти мавжудлиги ва ўқитилаётган чет тилини қўллаш ва ўқитилаётган тилни маъноли контекстларда қўллаб намойиш этиш.

    Бир ҳафтада ўқитиладиган дарслар сони мувофиқ эмас

    Мамлакатимиздаги бўлгани каби чет тили фақат дарс доираси билан чекланган тизимларда тил муҳитида мулоқот қилиш имкониятининг вақти ва тил қанчалик суръатда ўқитилаётгани жиддий аҳамиятга эга. Тинглаб тушуниш, сўзлаш, ўқиш, ёзиш ва сўз бойлигини эгаллаш билимларини олиш учун ва ушбу барча кўникма-малакаларни чет тилида академик нуқтаи назардан тўғри ва бенуқсон қўллай билиш учун 5-7 йил мобайнида дарслар мунтазам ва самарали ўтказилишини назарда тутадиган ўқув дастури бўлиши лозим. Бундай нуқтаи назардан фикрлайдиган бўлсак, 2, 3 ва 4-синфларда бир ҳафтада ўтиладиган чет тиллари дарслари етарли эмас. Табиий жиҳатдан ҳам ёзма, ҳам оғзаки мулоқот воситаси бўлган тил ўқитиш давомийликни тақозо қилади. 7-8 ёшли бошланғич синф ўқувчисининг ҳафтасига атиги 4-5 соат мулоқот қилиш имкони бўлган ва ўз атроф муҳитида қўллашнинг имкони бўлмаган бегона тил тизимини ўзлаштира олиши мумкин эмас.

    Дарслик китоблари ягона билим манбаси бўлмаслиги лозим

    Тил ўқитишда яна бир жиддий муаммо тил қайси методлар ва ўқитиш ускуналари ёрдамида олиб борилаётгани билан боғлиқ. Давлат мактабларининг бошланғич синф даражасида қўлланилаётган дарслик китобларини текшириб чиққанда, мавзулар орасида таркибий қисмлар орасида алоқанинг йўқлиги ва сўз бойлигининг сон-саноқсизлигига қармай сўз бойлиги бирликлари орасида боғлиқликнинг йўқлиги маълум бўлади. Воқе ҳаётда ҳар бир вазиятда тилни қўллаганимизда оғзимиздан чиқадиган ҳар бир гап ундан олдин айтилган ёки ундан кейин айтиладиган гап билан семантик жиҳатдан боғланган бўлади. Бугунги технологиялар шиддат билан такомиллашиб бораётган бир вақтда дарслик китоблар тилларни ўқитишда ягона манба бўлиб қолмаслиги кераклигига шубҳа йўқ. Мамлакатимиз бўйлаб чет тилларни ўқитишда ўқитувчиларимиз 80 фоиз ҳолларда дарслик китоблардан фойдаланишлари ҳақида ўйласак, бошқа китоблар ва қўшимча ўқув материалларни алоҳида эътибор қаратилиб тайёрлаш лозим. Бугунги кунда биз шундай вазиятга келиб қолдикки, бошланғич мактабнинг 2-синфида чет тилини ўрганишни бошлаган 7-8 яшар бола 4-синфнинг охирига келиб ўзи 3 йилдан бери ўрганиб келаётган деб ҳисобланадиган тилда ўтган ҳафта ёки кеча содир бўлган иш-ҳаракатни сўзлаб бера олмайди. Чунки бошланғич мактабда қўлланиладиган китобларнинг мазмуни бунга имкон яратмайди.

    Баъзи тиллар бироз улғайганда ўрганилади

    Чет тилларни ўрганишнинг дастлабки босқичларида талабаларнинг она тилларининг хусусиятлари таъсири кузатилиши мумкин. «Тиллараро ўзар фаолият» деб номланадиган бундай вазият талабанинг хотирасида ўрнашган она тили ва у ўрганишни бошлаган бошқа тил орасида доимо ўзаро алоқа мавжудлигини кўрсатади. Шунингдек, тил ўрганишда кўплаб тилнинг кўп жиҳатлари секин ривожланади. Тилда баъзи хосса ва жиҳатлар эртароқ, баъзилари эса кейинроқ ўрганилади. Баъзан, тиллар орасидаги фарқлардан келиб чиққанлиги учун содда кўринган кўп жиҳатларни ўзлаштиришга узоқ вақт сарфланади. Агар талабада тилнинг қўлланилишини эшитиш ва ўзи қўллаш учун имконият топа олмаса, унинг тил ўрганишида ижобий ривожланишга эришиб бўлмайди ва қисқа вақт ичида аллақачон ўрганган нарсаларини ёддан чиқариб юборади.

    Чет тилларни ўрганишда мўжиза кутмаслик керак

    Тилни ўрганишда тақдим этиладиган ҳар бир материал маъноли бўлиши ва мавзулар бир бири билан боғланган ва, зарур бўлса, бола бошқа дарсларда ўрганган бошқа нарсалар билан боғланган бўлиши лозим. Бундай ҳолда чет тили ўқитувчилардан берилган синфга дарс берадиган бошқа ўқитувчилар бирга ҳамкорликда ишлашлари ва режаларни бирга тузишларини тақозо этилади. Шунингдек, бунда ҳар бир талабанинг тажрибаси ва ҳаётини ўрганиш жараёнида назарда тутиш ва унга боғлашни тақозо этади. Шу нуқтаи назардан, ўргатиш жараёнида ўқитишнинг талабалар тўғридан-тўғри қатнашадиган когнитив, лингвистик ва ижтимоий ривожланиш даражалари ва фаолиятларига мос келадиган мазмун-вазифага асосланган моделларидан ва эртаклар, қўшиқлардан фойдаланса бўлади. Хулоса қилиб айтганда, жаҳоннинг ярмидан кўп аҳолиси кундалик ҳаётларида икки ёки ундан ортиқ тилда сўзлашишини ҳисобга олсак, чет тилини ўрганиш бир мўъжиза эмаслигига ишонч ҳосил қиламиз. Бунинг устига, чет тилини талабага фақат саноқли одамлар эришадиган ютуққа бўлган имконият сифатида эмас, балки уларнинг замон билан ҳамнафас бўлиб юриши учун ўргатишимиз мумкин.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    11.03.2019, 18:33   Изоҳ (0)   36487
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Халқ таълими вазирлиги Юнусободдаги мактабнинг кийим алмаштириш хонасига ўрнатилган кузатув камераларини олиб ташлади

    11.03.2019, 18:23

    Жиззахда эр рашк сабабли хотинини ўлдирди

    11.03.2019, 18:12

    Uzcard карточкаларидан валюта ечиб олиш имконияти яратилади

    11.03.2019, 18:11

    Шавкат Мирзиёев «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги қонунни имзолади

    11.03.2019, 18:00

    Ўзбекистонда юридик шахсларга ўзлари ишлаб чиқарган товарларни нақд пулда сотишига рухсат берилди

    11.03.2019, 17:40

    Тошкентнинг марказий кўчаларидан биридаги транспорт ҳаракатига чеклов март ойи охирига қадар узайтирилди

    11.03.2019, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.