Тошкентда Humo Arena муз саройининг қурилиши муносабати билан Бешёғоч майдонининг Фурқат кўчасидан Афросиёб кўчасигача бўлган масофада транспорт ҳаракати чекланиши 31- мартга қадар узайтирилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилди.
Қурилиш ва маҳсус техника транспортлари бундан мустасно.
Мазкур ҳудудда транспорт ҳаракатига чеклов ўтган йил 17 декабрда жорий этилган ва 2019 йил 1 март кунидан йўл очилиши билдирилганди.
Юзага келадиган ноқулайликлар учун пойтахт маъмурияти узр сўраган.
Изоҳ (0)