Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини имзолади.
Ҳужжат Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 15 февралда қабул қилинган. Сенат томонидан 2019 йил 28 февралда маъқулланган.
«Ушбу Қонуннинг мақсади фуқароларнинг репродуктив саломатлигини сақлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат», — дейилади қонунда.
Ушбу Қонун 24 та моддадан иборат бўлиб, расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Изоҳ (0)