2019 йилнинг 9 март куни Жиззах вилоятининг Дўстлик туманида яшовчи Ж.С. рашк сабабли бирга яшаган рафиқаси М.С.ни уриб-тепиб, жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Оқибатда аёл 10 март куни касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ж.С. қўлга олинган.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)