• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12305.8
    • RUB152.56
    • EUR14389.17
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилинди

    2019 йил 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юк ва йўловчи ташиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Транспорт хизмати кўрсатишни ташкил этиш тизимини янада такомиллаштириш, мулкчиликнинг барча шаклларидаги ташувчилар учун рақобат муҳитини ҳамда қулай шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, республиканинг транспорт-транзит салоҳиятини ошириш мақсадида:

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ва «Ўзстандарт» агентлигининг 2019 йил 1 июлдан бошлаб:

    а) халқаро ташишларда фойдаланиладиган тягач (шатакчи) автомобилларга лицензия карточкалари берилиши учун давлат божи тўлаш тартибини;

    б) қуйидагиларни:

    олиб кириладиган ҳамда Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган «Евро-5» ва «Евро-6» экологик синф талабларига мос келадиган янги юк ва махсус автотранспорт воситалари, шунингдек, автомобиль транспортида юк ташиш учун фойдаланиладиган тиркама ва яримтиркамаларни;

    транспорт-экспедиторлик хизматларини мажбурий сертификатлашни;

    в) чек бериш ёки йўловчининг юрганлигини электрон қайд этиш имконияти мавжуд бўлиши шарти билан йўловчилар ташишда фойдаланиладиган автотранспорт воситаларида назорат-касса аппарати мавжуд бўлиши ҳақидаги талабларни;

    г) қуйидагиларнинг:

    автомобиль транспортида юк ташиш билан шуғулланувчи якка тадбиркорларнинг;

    корхона штатида белгиланган тартибда аттестациядан ўтган автотранспорт воситаларидан фойдаланиш ва ташиш хавфсизлигини таъминлаш учун масъул бўлган мутахассиснинг алоҳида бирлиги мавжуд бўлиши шарти билан юридик шахс раҳбарининг малака талабларига мувофиқлик юзасидан аттестациядан ўтиши тўғрисидаги талабларни;

    д) автомобиль транспортида йўловчилар ва юкларни ташиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олишда юридик шахсларнинг балансида транспорт воситалари мавжуд бўлиши ҳақидаги талабларни бекор қилиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилди.

    2019 йил 1 апрелдан бошлаб юридик ва жисмоний шахслар ўртасида ижара шартномаларини тасдиқлаш учун амалдаги давлат божи миқдори икки маротаба камайтирилиши белгиланди.

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2019 йил 1 июлга қадар, шу жумладан, қуйидаги имкониятларни назарда тутувчи «УзТранс» ягона интерактив ахборот тизими (кейинги ўринларда – ахборот тизими) яратилишини таъминлайди:

    лицензиатларнинг шахсий кабинети фаолият юритиши;

    автомобилда халқаро ташишга хорижий ва/ёки кўп томонлама рухсатномаларни миллий ташувчилар ўртасида автоматик равишда чораклар бўйича тақсимлаш;

    йўловчилар ва юкларни шаҳар, шаҳар атрофи, шаҳарлараро, халқаро ташиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиялар, автомобилда халқаро ташишга хорижий ва/ёки кўп томонлама рухсатномалар, шунингдек, ЮХЙТ дафтарчасини қўллаган ҳолда Юкларни халқаро ташиш тўғрисидаги конвенцияга (Женева шаҳри, 1975 йил 14 ноябрь) мувофиқ ЮХЙТ(CARНET ТИР) дафтарчасидан фойдаланишга рухсатномалар олишга талабгорларнинг аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқиш босқичини кўрсатган ҳолда қайта ишлаш;

    лицензиатлар ва жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган автотранспорт воситаларининг ижара шартномаларини рўйхатдан ўтказиш ва ҳисобини юритиш.

    Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

    а) енгил автомобилларда йўловчиларни ташиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияларга эга юридик шахсларни:

    ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш шартномаси мавжуд бўлмаганда,унинг расмийлаштирилишини таъминлаган ҳолда, уларнинг мавжудлиги;

    автотранспорт воситаларидан лицензия карточкаларисиз фойдаланилаётган давлат рақами белгилари қайтарилиши чораларини кўрган ҳолда йўналишсиз таксилар учун мўлжалланган автотранспорт воситаларига махсус сериялардан берилган давлат рақами белгиларининг амалдаги лицензия карточкаларига мувофиқлиги юзасидан хатлов ўтказиши;

    б) автомобиль транспортида юк ва йўловчиларни ташиш хизматлари кўрсатиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарликни кучайтириш бўйича таклифлар киритиши;

    в) ҳимояланган телекоммуникация каналлари ёрдамида «Транспорт воситалари ҳисоби», «Техник кўрик» ва «УзТранс» ахборот тизимларининг самарали идоралараро интеграциясини йўлга қўйиш чораларини кўриши белгиланди.

    2019 йил 1 сентябрдан бошлаб, шу жумладан, давлат-хусусий шериклик асосида автомобиль йўлларида транспорт воситаларининг оғирлик ва габарит параметрларини аниқлаш учун автоматлаштирилган ўлчов воситалари билан жиҳозланган оғирлик ва габарит назорати бўйича стационар ва кўчма шохобчаларни ташкил этиш тартиби жорий этилиши белгиланди.

    Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мазкур қарор асосида Ўзбекистонда 1 июлдан таксичилар учун янги қоидалар кучга кириши ҳақида хабар берилган эди.

    07.03.2019, 20:53   Изоҳ (0)   33698
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Миржалол Қосимов: Кўп нарса оммавий ахборот воситаларига боғлиқ

    07.03.2019, 20:38

    Ўзбекистонда аёллар учун тақиқланган касблар рўйхати бекор қилинади

    07.03.2019, 20:24

    Ўзбекистон Марказий банки раиси ўринбосари ўзгарди

    07.03.2019, 19:55

    Ўзбекистонда тадбиркорлар кундалик тушумни ўзлари банкка топшириши мумкин бўлди

    07.03.2019, 19:26

    8 март куни Ўзбекистонда ҳаво 20 даражагача исийди

    07.03.2019, 18:59

    Самарқандда «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити ўтказилади

    07.03.2019, 18:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Сой Бўйи: Орзулар рўёбга чиқадиган соҳил бўйидаги уй 


    Кредит олиш керакми: молиявий ёрдам ёки қарз тузоғи?


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    APEX — молиявий бошқарув учун қулайликлар битта иловада 


    Beeline Uzbekistan Фарғона водийсидаги юзлаб аҳоли пунктларини юқори тезликдаги алоқа билан таъминлади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    TENET: Ўзбекистон Мустақиллиги куни шарафига Stellar Residence апартаментларига эксклюзив шартлар 


    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт


    Market Yandex Go Ўзбекистоннинг яна саккиз ҳудудида ишга тушди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    “Дунёдаги энг ингичка 3D эгри экранли смартфон” унвонига эга Гиннес рекордчиси: Оъзбекистонда расман тақдим этилди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Ядро урушидан ҳам хавфли: инсониятга таҳдид солаётган 5 та йирик талафот

    26 август, 13:53

    Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон ва Тожикистондаги хусусий мактабларда ўқиш нархи қанча?

    25 август, 18:35

    “Темир интизом, пўлат тана ва қўрқув билмас қалб”. Инсоният тарихидаги энг қудратли махсус қўшинлар қайсилар эди?

    26 август, 20:10

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дональд Трамп Владимир Путинга босим ўтказадиган вақт келди — WSJ

    Дунё | 26 август, 22:25

    Тошкентда 4 та машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

    Ўзбекистон | 26 август, 22:15

    Бутун Исроилда оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда

    Дунё | 26 август, 22:05

    “Ўз касбига хиёнат кескин қораланади” — Миграция агентлиги Кореяга ишга юбориш билан боғлиқ кадрларни янгилади

    Ўзбекистон | 26 август, 21:55

    Қирғизистонда коррупцияга қарши текширувлар ортидан 20 минг талаба ўқишдан четлаштирилди

    Дунё | 26 август, 21:45

    Rockstar Gaming Festival 2025: Ўзбекистонда ёрқин ҳис-туйғулар, хурсандчиликлар ва киберспорт

    Реклама | 26 август, 20:15

    Трамп Жанубий Кореядан ҳарбий базани АҚШга мулк қилиб беришини сўрамоқчи 

    Дунё | 26 август, 21:36

    Қашқадарёда чорва моллари ўртасида тарқалган маймунчечак қанчалик хавфли?

    Ўзбекистон | 26 август, 21:20

    Буюк Британия инқилоб арафасида — Telegraph 

    Дунё | 26 август, 21:11

    “Уйда ёлғиз” комедиясининг юлдузи Маколей Калкин ҳозир қандай яшайди? 

    Кино | 26 август, 20:55

    “Трамп Модига тўрт марта қўнғироқ қилди, бироқ у гаплашишдан бош тортди” — ОАВ

    Дунё | 26 август, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.