23—26 март кунлари Самарқанд шаҳрида умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Илм-фан — келажак пойдевори» шиори остида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити бўлиб ўтади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Тадбир Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим вазирликлари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи ҳамда Самарқанд вилояти ҳокимлигининг ҳамкорликдаги лойиҳаси ҳисобланади.
Саммитда мамлакат бўйлаб 14—18 ёшдаги 8—11-синф ўқувчи-қизлари, ҳар бир ҳудуддан 10 нафардан иштирокчи қатнашиши кўзда тутилган.
Ўқувчи-қизлар билим-кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган турли маҳорат дарслари, тадбирлар ва ўқув-маърифий клубларини ташкил этиш, замонавий АКТ имкониятлари ва уларни ҳаётга татбиқ этиш усуллари, инновацион менежмент, маркетинг орқали инвестицияларни жалб этиш каби мавзулардаги тренингларда иштирок этади.
Изоҳ (0)