Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилоятига ташрифи давомида Чортоқ тумани ҳокими Ойбек Ҳайдаров ишдан олинган. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Фото: Президент матбуот хизмати

«Чортоқ ҳокимини ишдан олдим. Қолган уч сектор раҳбарининг масаласи кўриб чиқилади», деди вилоят фаоллари йиғилишида давлат раҳбари.

Йиғилиш давомида туманда экспорт режаси бажарилмагани таъкидлаб ўтилиб, шундай камчиликка йўл қўйган яна икки туман ҳокими огоҳлантирилди.

Маълумот учун, Ойбек Ҳайдаров 2015 йил 11 декабрда Чортоқ тумани ҳокими этиб тайинланганди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Дунё
«Украинадаги урушни Россия бошламаган» — Путин (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда давлат ташкилотлари машиналарига газ қуйиш вақтинча тақиқланди
Маҳаллий
Тошкентда Cobalt йўлдан ўтаётган она-болани уриб юборди (видео)