Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

21 февраль куни 10 йилдан буён АҚШ долларидан миллий валюта сифатида фойдаланиб келган Зимбабве ўзининг янги валютасини яратишга қарор қилди. Бу ҳақда РБК хабар берди.

Фото: Google Images

Фото: Google Images

Зимбабве Марказий банкининг маълум қилишича, банкларда сақланаётган АҚШ долларига боғланган рақамли долларлар ва суррогат валюталар энди Америка доллари билан 1:1 нисбатда алмаштирилмайди.

Қайд этилишича, бундай қарор чиқаришга қора бозорда қимматга сотилгани учун нақд АҚШ доллари миқдорининг камайиб кетгани сабаб бўлган.

Рақамли долларлар ва суррогат валюталар RTGS (Real Time Gross Settlement — реал вақтдаги ялпи ҳисоб) деб қайта номланган бўлиб, улар янги банклараро валюта бозорида савдо қилинади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар