21 февраль куни Бангладеш пойтахти Дакка шаҳридаги тўрт қаватли турар жойда содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 81 кишига етди. Бу ҳақда «ТASS» хабар берди.
Қайд этилишича, 50 дан ортиқ киши касалхонага ётқизилган. Айримлари оғир аҳволда.
Бинодаги ёнғин 20 февраль куни маҳаллий вақт билан соат 22:30 да содир бўлган ва кейинроқ яна тўртта бинога тарқалган.
Дастлабки тахминларга кўра, ёнғинга газ баллони портлаши сабаб бўлган.
Маълумотларга кўра, ёнғин бошланган бино кимёвий маҳсулотлар омбори сифатида ҳам фойдаланилган.
Изоҳ (0)