Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Навоий вилояти ички ишлар бошқармаси тизимида ҳарбий ўқув машғулотлари ҳафталиги ўтказилмоқда. Жанговар машғулотлар вилоятнинг шимолий ҳудудларида ташкил этилаяпти. Бу ҳақда Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Ўқув машғулотлари вилоят марказидан 200 км узоқликда жойлашган Зарафшон шаҳрида олиб борилиб, жараён шахсий таркибнинг йиғин хабари асосида етиб келиши, уларнинг зарурий анжомлар билан таъминланганлигини кўздан кечириш билан бошланди.

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Фото: Навоий вилояти ИИБ

«Машғулотларимизнинг асосий қисми қурилиши тугалланмаган бинода ўтказилди. Бунда қуролланган жиноятчиларнинг 2 нафар фуқарони гаровга олиш саҳнасини уюштирдик. Машғулотда қатнашаётган хизматчиларимиз вазиятни олдиндан билмагани боис, навбатчилик қисмига келиб тушган мурожаатдан сўнг қутқарув жараёнларида ўзларининг ҳақиқий салоҳиятини кўрсатишди», — дейди Навоий вилояти ИИБ матбуот хизмати раҳбари Ўктам Усмонов.

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Ўқув машғулотлари Учқудуқ туманида ҳам ташкил этилди. Машғулотлар якунида ички ишлар органлари шахсий таркибининг жанговар ва касбий тайёргарлигига баҳо берилиб, ҳаракатлар давомида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан топшириқлар белгилаб берилди.

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Фото: Навоий вилояти ИИБ

Дилдора Каттаева

Изоҳ
Асосий янгиликлар