Жорий йилнинг дастлабки ойида Ўзбекистонда мева-резаворлар ҳамда сабзавотлар (жами 74,9 минг тоннадан зиёд) экспорти ҳажми 36 миллион АҚШ долларига етди ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21 фоиз ўсди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитасига таяниб, «Халқ сўзи» хабар берди.
Хусусан, январь ойида 55,1 минг тонна сабзавот 19 миллион АҚШ долларига четга сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 26,5 минг тонна кўп.
7,5 минг тонна мева ва резавор 5,5 миллион АҚШ долларига экспортга чиқарилиб, мазкур кўрсаткич 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 11,8 минг тоннага кўп.
Изоҳ (0)