«Ёшлар — келажагимиз» Давлат дастури ижроси доирасида Жиззах шаҳрида «Ором» коворкинг маркази фаолиятини бошлади. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
— Марказимизни замон талаблари асосида қуриш учун ўз жамғармамиз ва Миллий банкнинг имтиёзли кредити ҳисобидан 6 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишларини олиб бордик, — дейди «Ором» коворкинг маркази раҳбари Бунёд Қўнғуров. — Мажмуамиздаги боулинг клуби Америкадан олиб келинган ускуналар билан жиҳозланган, шунингдек, мусиқа зали, болалар ўйин майдончаси фаолият кўрсатиб турибди.
«Ёш тадбиркорлар» учун мўлжалланган коворкинг маркази ёшларнинг бизнес ташаббуслари, ғоялари, лойиҳалари, ноу-хаулари, стартапларини амалга ошириш, уларни қўллаб-қувватлаш, юридик ҳамда тижорий маслаҳатлар бериш, бухгалтерия ҳисоботларини юритиш, мастер-класслар ўтиш, семинарлар ташкил этиш ва бошқа бир қанча хизматларни йўлга қўйишга мўлжалланган.
Шунингдек, бу ерда ёшлар учун офислар олиш ва ўз тадбиркорлигини йўлга қўйиш имкони ҳам яратилди. Марказ ишга тушиши билан 50 та янги иш ўринлари яратилди.
Изоҳ (0)