2019 йил 18 февраль куни Тошкент вилоятининг Қибрай тумани Ўнқўрғон маҳалласида яшовчи Б.Ҳ. маҳалладоши Ж.Ҳ. билан Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида яшовчи Б.Ч. исмли танишининг уйига киради. Бу ҳақда ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар берди.
Улар уй эгаси, унинг рафиқаси ва мактабда таҳсил олувчи қизини уриб, уйидан пуллари ва 2 дона Samsung русумли мобил телефонини олиб, воқеа жойидан яширинади.
Натижада Б.Ч. тан жароҳати билан касалхонага ётқизилди.
Кўрилган чоралар натижасида Б.Ҳ. ва Ж.Ҳ. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи туманида жойлашган «Умакай» йўл-патруль хизмати масканида қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)