Фарғонада кам таъминланган оилалар вакиллари, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган фуқароларга янги уй-жойлар берилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Азизжон Эрматов хабар бермоқда.
Қўқон шаҳрининг Мовароуннаҳр кўчасида 71 та замонавий хонадон бунёд этилди. Вилоят ҳокимлиги томонидан зарур жиҳозлар билан таъминланган бир ва икки хонали хонадонлар бир гуруҳ имконияти чекланган фуқароларга совға қилинди.
Марғилон шаҳрида ҳам ногиронлиги бор, уй-жойга муҳтож, эҳтиёжманд 51 оилага янги уй-жойлар тантанали равишда топширилди.
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев янги хонадон эгаларини қутлаб, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш доимий эътиборда эканлигини таъкидлади.
Маълумот учун, Фарғона вилоятида ўтган давр мобайнида 600 нафардан зиёд ногиронлиги бор фуқаролар уй-жой билан таъминланган.
Изоҳ (0)