• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12778.12
    • RUB164.01
    • EUR14931.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ғузордаги чўкаётган мактаб масъуллар эътиборини тортди, энди муаммо ҳал бўладими?

    Ғузор туманидаги 2-умумтаълим мактаби туманда кўзга кўринган мактаблардан бири. Албатта, ўқувчиларга таълим-тарбия бериш борасида. Мактаб биносининг яроқлилиги ва ўқувчилар учун яратиб берилган шарт-шароит хусусида эса «шўрига шўрва тўкилганлардан».

    Фото: «Дарё»

    Хизмат сафари билан умумтаълим мактабида бўлганимизда, синфхона линолеумларининг абгор ҳолга келганию, жуда эски парталар, оёқ қўйсанг поли ўпирилиб тушар даражага етган ўқув хоналарининг ҳолатини кўриб, тўғриси, кўнглимиз хира тортди. Дард устига чипқондек энг ёмони мактаб биноси ҳам чўкаётган экан.

    Мактаб раҳбариятининг маълум қилишича, ўқув биноси бундан 20 йил олдин чўкишни бошлаган. Ўша пайтда бунинг олдини олиш мақсадида 60 тонна цемент бино деворларининг остки қисмига сувга аралаштирилиб, суваб чиқилган.

    Фото: «Дарё»

    «Мактаб биносининг чўкиши бундан 20 йил олдин бошланганди, — дейди мактаб директорининг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари Хайрулла Омонов. – Ўша пайтда бинонинг остки қисмига 60 тонна цемент сувга аралаштирилиб, деворга уриб чиқилганди. Аммо вақт ўтгани сари чўкиш ҳолати яна давом этмоқда».

    Мактаб директори Нодира Рўёпованинг маълумот беришича, умумтаълим мактаби 1975 йил 624 ўринга мўлжаллаб барпо этилган бўлиб, ҳозирда 762 нафар ўқувчини бағрига сиғдирган.

    Фото: «Дарё»

    «Мактабимиз 1975 йилдан бери бирор марта ҳам капитал таъмир қилинмаган, — дейди мактаб директори Нодира Рўёпова. – Шуни инобатга олган ҳолда 2018 йил капитал таъмирлаш учун 2 миллиард 200 миллион сўм маблағ ажратилганди. Аммо ёнимиздаги коллеж бўшаётганлиги сабабли «шу коллежни берамиз» деб капитал таъмирга ажратилган пулни қайтаришди».

    Мактаб директорининг айтишича, ўқув даргоҳи аҳволи оғирлиги сабаб вилоят халқ таълими бошқармаси тавсияси билан капитал таъмирланиши лозим бўлган мактаблар сирасига киритилган.

    Фото: «Дарё»

    «Ҳатто тендер ўтказилиб, тендерда ютган қурувчи ташкилот раҳбари ҳам мактабимизга келиб, эртаси куни ишчилари ишни бошлашини билдирганди, — дейди мактаб директори. – Кейин мени ўша пайтда бошқарма бошлиғи сифатида ишлаб келаётган Лазиз Холов чақиртириб, ёнимиздаги коллеж бўшаётганлиги сабабли қурилиш ишлари тўхтатилишини айтди».

    Нодира Рўёповага кўра, Ғузор тумани ҳокими Саъдулла Бобоқулов мактаб директорига муаммони тез орада ҳал этишини, мактаб ёнида жойлашган Ғузор транспорт касб-ҳунар коллежини фойдаланишга олиб беришини айтиб, вилоят ҳокимига хат билан чиққанини билдирган.

    Нодира Рўёпова.

    Нодира Рўёпова.
    Фото: «Дарё»

    «Коллежнинг 270 нафар битирувчиси бор экан, — дейди мактаб директори. – Келаси йил сентябрь ойидан бошлаб коллеж бўшайди. Шунда бино халқ таълими Вазирлиги ихтиёрига ўтказилиб, бизга фойдаланиш учун берилар экан».

    «Бўшаб қолган коллеж биноларини мактабларга бериш масаласини маҳаллий ҳокимиятлар мустақил равишда ҳал этолмайди, — дейди Қашқадарё вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси бошлиғи Камол Янгибоев. – Мазкур масала юзасидан вилоят ҳокимлиги томонидан умумтаълим мактабларида 10–11-синфлар қайта ташкил этилгани боис синфхоналари етишмаётган мактабларга 700–800 ўринга мўлжалланган коллежлар биносининг бўш турган қисмини вақтинча фойдаланиб туриши учун бериш тўғрисида топшириқ бериляпти. Бироқ, бинони буткул топшириб қўёлмаймиз. Масалан Деҳқонобод туманидаги 70-умумтаълим мактаби туман марказидаги Агро саноат касб-ҳунар коллежининг бўш турган синфхоналаридан фойдаланиб турибди. Ғузор туманидаги мазкур 2-умумтаълим мактаби ҳам ёнида жойлашган Ғузор транспорт касб-ҳунар коллежининг бўш турган синфхоналаридан фойдаланиши мумкинлиги кўзда тутилган».

    Фото: «Дарё»

    Мазкур жараённи ўрганаётган пайтимиз 2-умумтаълим мактаби директори Нодира Рўёпова қўнғироқ қилиб, биз мактабда бўлиб қайтган кунимизнинг эртасигаёқ вилоят ҳокими ўринбосари Долли Аллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ мактабда бўлганлигини, тез орада мактаб коллежга ўтиши мумкинлигини айтганини билдирди. Ва ишчи гуруҳнинг мактабда бўлганини исботловчи суратларни тақдим этди.

    Мутасаддиларнинг муаммога эътибор қаратгани қувонарли ҳол, албатта. Аммо ҳамма гап ижро қандай якун топишида. Биз ҳолатни кузатамиз ва мавзуга албатта қайтамиз.

    15.02.2019, 13:44   Изоҳ (0)   25242
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сергели метро линиясининг қурилиши қанчага тушиши аниқ бўлди

    15.02.2019, 13:00

    Шавкат Мирзиёев Александр Вучични Сербия давлатчилиги куни билан табриклади

    15.02.2019, 12:45

    Бухорода одам саломатлиги учун хавфли ёғ ишлаб чиқариш яширин цехи фош этилди

    15.02.2019, 12:30

    15 февраль — «Халқаро болалар онкологияси куни»: Саратон яна бир боланинг умрини хазон қилмасин!

    15.02.2019, 12:22

    Фарғонада шифокор калтакланди. Жиноятни яшириш учун туман ҳокими ва имом-хатиб ўртага тушди

    15.02.2019, 11:48

    Эркинжон Турдимов: Самарқанддаги қурилиш билан боғлиқ пинҳона келишувлар коррупцияга йўл очган

    15.02.2019, 11:01
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трампнинг Москва ва Санкт-Петербургга ҳужум қилишга ундагани ҳақидаги хабарлар рад этилди

    Дунё | 15 июл, 23:35

    Ўқишни давлат олийгоҳларига кўчириш учун ўтиш баллари тасдиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 23:25

    Дунёнинг энг кекса марафончиси ЙТҲ оқибатида вафот этди

    Дунё | 15 июл, 23:10

    Украинада кўп фуқаролик қонунийлаштирилди

    Дунё | 15 июл, 22:55

     Банкларда сўмдаги кредит фоизлари кўтарилди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:45

    АҚШда офицер танишув иловаси орқали Украинага оид махфий маълумотларни узатгани аниқланди

    Дунё | 15 июл, 22:35

    Сафарда болани нима билан банд қилиш мумкин? Хотиржам саёҳат қилиш учун 10 та лайфҳак

    Фарзанд | 15 июл, 22:23

    Ўзбекистонга энг кўп сайёҳлар қайси давлатлардан келаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 15 июл, 22:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.