• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада шифокор калтакланди. Жиноятни яшириш учун туман ҳокими ва имом-хатиб ўртага тушди

    24 январь куни Бувайда туманидаги Найман қишлоқ врачлик пунктида ўз вазифасини бажараётган умумий амалиёт шифокори Мўйдинжон Жўраевни «Жов» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Н.У. калтаклади. Бу ҳақда «Халқ сўзи Online» хабар бермоқда.

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    — Ҳа, ҳақиқатан ҳам шундай воқеа бўлди, — дейди мухбир билан суҳбатда Мўйдинжон Жўраев. — Ўша куни чақалоқлар эмланаётган эди. «Жов» маҳалласида яшовчи аёл уч ойлик чақалоғини эмлатишга олиб келди. Аммо унда чесотка, яъни қичима касаллиги борлигини аниқладим. Бола қачон соғ-саломат бўлса, эмлаш унинг соғлиғига хавф туғдирмаса, кейин эмланади. Мен у аёлга «Фарзандингизни дерматолог кўригига олиб боринг. Бу юқумли касаллик. Қанча тез тузатсангиз шунча яхши», дедим. Ҳар бир беморни кўрикдан ўтказганимиздан сўнг албатта қўл ювишимиз керак. Мен ҳам кейинги болани тиббий кўрикдан ўтказиш учун қўлимни ювгани ташқарига чиқдим. Келсам аёл ҳалиям кетмабди. Мен унга «Тезроқ болангизни марказий поликлиника, дерматологга олиб боринг» дедим.

    Бир соатлардан кейин хонага бир ёши каттароқ киши ва йигит кириб келди. «Сизми келинойимни ҳақорат қилган», деб менга ўдағайлай бошлади. Аввалига ҳеч нарсани тушунмадим, кейин у йигитнинг гап-сўзларидан ўша чесотка тошган боланинг амакиси эканлигини англадим. У йигит менга дўқ-пўписа қилиб, мушт туширишга шайланаётган пайтда ҚВПнинг катта фельдшери Рўзали Ваҳобов келиб қолди. У киши йигитнинг қўлидан маҳкам ушлаб, «Эй, бола, нима қиляпсан, тинчликми?»деб турган жойида йигит пешонамга боши билан бир солди. Пешонамдан тирқираб қон чиқиб кетди. ҚВПнинг ўзида ҳамширалар менга биринчи ёрдамни кўрсатди ва мени ҳамкасбим Аҳмаджон Умаровнинг ўғли машинасида туман тиббиёт бирлашмасининг тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келишди. Пешонам йиртилган экан, у ерда тикишди.

    33 йиллик меҳнат стажига эга бўлган, шу йиллар давомида минглаб беморларни даволаган шифокор ўз ҳақ-ҳуқуқларини талаб қилиб Бувайда тумани Халқ қабулхонасига келди. Унинг арз-додини эшитиш, жавобгарга муносиб жазо бериш ўрнига туман ҳокими, туман бош имом-хатиби калтак еган дўхтирни кечиришга даъват қилди. Уларнинг бу иши туманда жиноятчилик яна биттага ортмаслиги учун қилинган ҳаракат экан.

    — Менга туман ҳокими ва имом-хатиби «У йигитни кечиринг, даъво-достоним йўқ деб ёзиб беринг. Туманимизда жиноятчилик сони ошиб кетмасин», дейишди. Шундан кейин даъво аризамни қайтариб олдим, — деди Мўйдинжон Жўраев.

    Аммо бу ҳақда кенг жамоатчиликка билдириш кераклигини, шифокорларнинг ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш учун қандайдир амалий ишлар қилиниши зарурлигини айтиб ўтди.

    «Муштумзўр»ни қидириб унинг устахонасига бордик. Машина тузатадиган уста экан. Аммо ўзи билан юзма-юз учрашолмадик. Телефон орқали боғланилганда, у йигит ҳам айни раҳбарларнинг гапини такрорлади.

    — Ҳаммаси яхши, биз келишиб олдик!

    Бу ҳол ҳаммада «Мазза қилиб ураман, кейин ҳоким ва имом-хатибни ўртага қўйиб, бир оғиз кечириб сўрасам, жабрланувчи билан келиштириб қўйишади», деган фикрни уйғотмайдими? Ёки ўзи шундоқ ҳам етишмаётган олий маълумотли, тажрибага эга бўлган шифокорларнинг ҳар бирининг эшиги ёнига биттадан посбон қўйиш вақти келдими?

    15.02.2019, 11:48   Изоҳ (0)   53986
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эркинжон Турдимов: Самарқанддаги қурилиш билан боғлиқ пинҳона келишувлар коррупцияга йўл очган

    15.02.2019, 11:01

    Андижонда 61 ёшли аёлнинг жасади ўз уйи ётоқхонасидан топилди

    15.02.2019, 10:44

    Россиядан Ўзбекистонга нефть етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланмади

    15.02.2019, 10:34

    Олий Мажлис депутати: Фуқаролар йиғини раисларини тайинлаш амалиётига йўл қўйган чекка ҳудуд мутасаддиларига чора кўриш керак

    15.02.2019, 10:30

    Ноёб қўлёзмалар нусхалари Ўзбекистонга қайтарилмоқда

    15.02.2019, 09:47

    НАТО вакиллари Қуролли Кучлар академиясида ҳарбий ҳамкорлик бўйича машғулот ўтказди

    15.02.2019, 09:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Дунё | 12 август, 20:12

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55

    Нега кўпчилик смартфондан кўра тугмачали телефонни афзал кўрмоқда?

    Лайфстайл | 12 август, 19:40

    Президент Бухородаги 5 мингта хонадонда арзон иссиқхоналар қуриш вазифасини қўйди

    Ўзбекистон | 12 август, 19:30

    Келажакда Сомон йўли Andromeda галактикаси билан тўқнашиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 12 август, 19:25

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    “Овоз” огоҳлантирилди: лойиҳада Шерали Жўраев қўшиғи бўйича муаллифлик ҳуқуқи бузилган

    Ўзбекистон | 12 август, 19:13

    Аргентинада Нетаньяхуни мамлакатга келган тақдирда ҳибсга олиш сўралмоқда

    Дунё | 12 август, 19:10

    “Калмар ўйини: Америка” сериалининг суратга олиш ишлари декабрь ойида бошланади

    Кино | 12 август, 19:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.