• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12524.89
    • RUB156.54
    • EUR14456.23
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада «виртуал жамоат» ташкил қилган шахс 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди

    Фарғонада ижтимоий тармоқларда экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумот ва материалларни тарқатиб келган, «виртуал жамоат» ташкил қилган шахс суд ҳукми билан 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди, деб ёзади ЎзА.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА

    Олтиариқлик Алишер Умарқулов 1997 йилда Муҳаммад Мамаризаев билан танишиб ундан диний сабоқ олади. Аммо бу танишув замирида тинчликка рахна солиш, ўзгалар қалби ва онгини заҳарлашга қаратилган «таълим» ҳам бўрон сингари ҳаётини алғов-далғов қилиб юборди.

    Жиноят ишлари бўйича Олтиариқ тумани судининг 2000 йил 25 октябрдаги ҳукмига кўра, «ҳизбут-таҳрир» диний экстремистик оқимига аъзо бўлиб, ташкилот фаолиятида қатнашиб йиғилишларида иштирок этиб келганлиги учун 7 йил озодликдан маҳрум қилинади. 2003 йилда амнистия актига асосан жазодан озод этилиб, ҳаётини изга солиш учун унга имконият берилди. Аммо у яна эски «қилиғи»ни бошлайди. 2012 йил сентябрь ойида М.Мамаризаев билан топишиб, унинг уйида йиғилиб турадиган 3—4 нафар «хизбут»чилар билан танишади. У ерда жиноий шеригининг куёви А.Maxсудовни оқимга аъзоликка қабул қилади. Кейинчалик Р.Ҳайдаров ҳам уларнинг бирига айланади.

    «Тўртовлон» ҳар ойда йиғилиб, Олтиариқ тумани ҳудудида «ҳизбий халқа» ташкил қилишиб, интернетда ўзгаларга тузоқ қўйишни бошлайди. Ўзи сингари эътиқоди заиф, замири пуч ғояларнинг этагидан тутадиган кимсаларни излаб топишади. Қармоғига илинганларни ўз тарафига оғдириб, электрон диний адабиётлар билан сабоқ бера бошлашади. А.Умарқулов ўзининг ҳалқасига А.Якубов, А.Мамаризаев ва Б.Маматовни, М.Мамаризаев — М.Раҳимов, «Аҳад», А.Мўминов, А.Азизбоевни, И.Воҳобов — А.Абдуллажонов, А.Мирзараҳмоновни, Р.Ҳайдаров — «Турсунали»ни, А.Маҳсудов эса Б.Бобоев, М.Юлчиев, А.Қўзиев, Х.Каримов, А.Эргашев, М.Ҳайдаров ва Д.Тўтабаевни жалб қилади. Улар йиғилишларда интернет тармоғи орқали оқимнинг янгиликлари ва ғоялари бўйича ўзаро фикр алмашган. Виртуал жамоага бирлашган ҳолда ташкилотнинг молиявий жамғармаси ҳисобланган «таборруот» пулларини тўплаш ҳамда бошқа ташкилий масалаларни муҳокама қилиб келган.

    Бу орада А.Умарқулов гарчи турмуш ўртоғи, фарзандлари бўлса-да, ўзи сингари чиркин ғоялари билан тармоқларда кезаётган Н.Арипова билан танишиб қолиб, у билан 2013 йилда шаръий никоҳдан ўтади. Эндиликда улар оқимга қизиқиши бўлган шахсларни жамоат аъзосига айлантириш, уларга «ҳизбут-таҳрир» ташкилоти нашриётига тегишли китоблардан сабоқ бериб, онгини заҳарлашга зўр беради.

    А.Умарқулов уларнинг орасида «мушриф» даражасида фаолият юритиб, сафдошларини кенгайтиришга «астойдил» киришиб кетади. Ўзбекистон Республикаси ҳудудий яхлитлигини Конституцияга хилоф тарзда бузишга очиқдан-очиқ даъват қилиб, экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумот ва материалларни тарқатиб келади. Ўзининг «жамоат», «ҳалқа» ҳамда интернет тармоғида «виртуал жамоат» диний экстремистик ташкилотларини тузиб, уларга раҳбарлик қилади.

    2013 йил сентябрь ойида жамоат аъзолари Олтиариқ туманининг Полосон қишлоғида истиқомат қилувчи М.Мамаризаевнинг хонадонида тўпланиб, ўз фаолиятини аниқ бир мақсад сари амалга ошириш ва бевосита оқимнинг юқори турувчи раҳбарлари билан алоқа ўрнатишга келишиб олади.

    А.Maxсудов интернет тармоғи орқали Қирғизистон Республикасида фаолият юритаётган гумашталари билан боғланиб, бирон-бир юқори турувчи шахслардан кўрсатма ва йўл-йўриқлар берилса, фаолиятини ривожлантиришга туртки бўлишини айтиб, раҳнамолик қилишларини сўрайди. Мазкур йилнинг октябрь ойида А.Умарқулов Қирғизистон Республикаси Қадамжой туманига ўтиб, у ерда ўзини «Ҳожи» деб таништирган диний экстремистик оқимининг Қирғизистон Республикасидаги вакили билан учрашиб, унга фаолиятлари ҳақида маълумот беради. Ҳалқани янада кенгайтиришга қаратилган тавсиялар олиб, ижтимоий тармоқда даъватларни кучайтиради.

    Вақти-соати келиб, жиноятчиларнинг сирлари фош бўлаётганда эса оила аъзоларига ишлаш мақсадида Россия Федерациясига кетаётганлигини айтиб, шериклари билан Қирғизистон Республикаси Қадамжой туманига ўтиб кетади. Ижтимоий тармоқ орқали бир-бирлари билан доимий равишда боғланиб туради. Шундай ҳолатда ҳам қилмишини англамаган нобакор эр эндиликда турмуш ўртоғи З.Умарқуловага таъсир ўтказиб, уни оқимга аъзо бўлишига даъват қилиб келган. Унга профил очиб бериб, 2014 йилнинг август ойига қадар мулоқотда бўлиб туради. Аммо тез вақт ичида хотини қонун олдида жавоб беришига тўғри келиб, судланди.

    Онгини ҳам, қалбини ҳам зулмат чулғаб олган эр турмуш ўртоғининг тақдиридан заррача ўкинмайди. Ҳеч нарса бўлмагандек, Қизилқия шаҳридаги деҳқон бозорида пишириқ сотиш билан шуғулланувчи Ф.Мирзаева билан танишиб, у билан яшай бошлайди.

    Бир-бири билан кўришолмаган қочқиндаги «биродарлар» виртуал оламда бўй кўрсатишлари билан фаолиятлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан якунланди. А.Умарқулов сафдошларининг сийраклашиб қолганидан хавотирга тушиб, тармоқда ўзига бошқа ўлжа излай бошлайди. Д.Назаров, Ф.Усмонов ва Б.Усмонов янги «ҳамроҳларига» айланади. Уларга оқимга тегишли бўлган мавзулардаги мақолаларни ижтимоий тармоқларга жойлаб, ўзларига ўхшаш шахсларни танлаб олиш, «виртуал жамоат» ташкил қилиш вазифаси юкланади. Д.Назаров турмуш ўртоғини ҳамда «Отабек», «Неъмат» исмли жиянлари, ишчилари «Мурод» ва «Нуриддин» исмли шахсларни оқимга даъват этади ҳамда уларга «устоз»лик қилади. Ҳалқага кейинчалик тожикистонлик «Абдуллоҳ», «Абдурашид», қўқонлик «Шер», «Полвон» тахаллусли кимсалар ҳам қўшилган.

    2018 йилнинг 12 январь куни эътиқод овчисининг фаолияти хотима топди. Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳрида Қирғизистон Давлат миллий хавфсизлик қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинди ва Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди.

    Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилоят суди томонидан А.Умарқуловнинг қилмишлари кўриб чиқилиб, унга тегишли жазо тайинланди.

    15.02.2019, 22:18   Изоҳ (0)   34846
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Республика онкология марказида «Халқаро саратонга чалинган болалар куни» нишонланди (фото)

    15.02.2019, 22:05

    Қўқонда Миллий гвардия ходимининг текширув чоғида уюштирган найранги фош бўлди. Ҳолат бўйича хизмат текшируви бошланган (видео)

    15.02.2019, 21:58

    Наманганда янгиланган темир йўл вокзали фойдаланишга топширилади

    15.02.2019, 21:39

    Сергелидаги метро қурилиши харажатлари, Тошкентда ушланган фоҳишалар, батареяси рекорд даражада кучли смартфон ва куннинг бошқа муҳим хабарлари

    15.02.2019, 21:00

    Қашқадарёда фермер хўжалигидан 16 бош қўй ва эчки ўғирлаган шахслар қўлга олинди

    15.02.2019, 20:47

    Ўзбекистонлик фермерлар Испаниядаги «Figan-2019» халқаро кўргазмасида иштирок этади

    15.02.2019, 20:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда 28 йил олдин йўқолган эркак жасади музлик ичидан топилди

    Дунё | 6 август, 17:09

    Германия клуби Исроилнинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлаган футболчи билан шартнома имзоламайдиган бўлди

    Спорт | 6 август, 17:02

    Tesla акциядорлари Илон Маск устидан судга мурожаат қилди

    Дунё | 6 август, 16:45

    Япония Иккинчи жаҳон урушидан кейин илк бор ҳарбий кема экспорт қилмоқда — харидор Австралия

    Дунё | 6 август, 16:30

    Ўзбекистонда доллар курси яна пастлади

    Ўзбекистон | 6 август, 16:24

    Ҳиндистонда шифокорлар туғилаётган чақалоқ қўлини узиб юборди

    Дунё | 6 август, 16:05

    “Формула-1” Бред Питтнинг карьерасидаги энг кўп даромад келтирган фильмга айланди

    Кино | 6 август, 15:55

    Тошкент вилоятида икки нафар қиз сув омборига чўкиб кетди

    Ўзбекистон | 6 август, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.