Филиппин давлати раҳбари Родриго Дутерте мамлакатни Maxарлика республикаси деб қайта ўзгартиришни таклиф қилди дея, хабар беради «Новая газета».
«Бу қотиллар бу ерга келиб, бизни ўлдириб, асир қилган, шу сабабдан 400 йилдан зиёд вақт мобайнида бизнинг Малаян илдизларимиз аста секин йўқолди... Аммо ҳечқиси йўқ биз бир кун буни ўзгартирамиз», — дейди Дутерте.
Мамлакат президенти 1986 йилда талон-тарож қилинган Фердинанд Маркос мамлакатни Маҳарлику деб номлашни таклиф қилганида ҳақ бўлганини қайд этди.
Давлат раҳбарининг матбуот котиби Сальвадор Панелонинг сўзларига кўра, Дутерте таклифи «миллийликнинг тасдиқланиши»дир.
«Маҳарлика» сўзи испанлар келишидан олдин мавжуд жангчилар тоифаси бўлган.
Иккинчи жаҳон урушида Маркос бу номни ўзининг партизан отрядлари учун ишлатган. Бўлғуси диктатор уни ўзининг тахаллуси сифатида ҳам қўллаган.
Ороллар номи XVI асрда яшаган Испания шоҳи Филипп II шарафига қўйилган.
Аввалига европаликлар бу жойни «Ғарбий ороллар» деб атаган.
Изоҳ (0)