Нигерияда мамлакат президенти Муҳаммад Бухорий чиқишидан сўнг юзага келган тиқилинчда 14 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Бухорийнинг чиқиши Нигерия жанубидаги Риверс штатида ташкилланганди. Порт-Харкорт шаҳри стадионидаги сайловолди нутқи тугаганидан сўнг тиқилинч бошланди ва 14 киши оёқ остида қолиб, ҳалок бўлди.
Жабрланганларнинг аниқ сони ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)