АҚШ президенти Дональд Трамп демократлар партияси вакиллари ўз ҳаракатлари билан янги шатдаун истаётганини маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Президент ўзининг Twitter’даги саҳифасида ўтган ҳафта улар учун осон бўлмаганлигини қайд этган.
«Демократлар чегара қўмитасига даҳшатли таклифидан сўнг, мен улар янги шатдаун истаётганига ишонаман», — деб ёзади Трамп.
Аввалроқ, Оқ уй аппарати бошлиғи вазифасини бажарувчи Мик Малве янги шатдаун истисно қилинмаётганлиги ҳақида хабар берган.
Унинг сўзларига кўра, бу бир ҳафтадан сўнг АҚШ Конгресси Мексика билан чегарада девор қуриш учун маблағ ажратишга қарор қилмаса юз беради.
Изоҳ (0)