Германиянинг Frankfurter Allgemeine Sonntagszeitung газетаси, Ғарбий разведка манбаларига таянган ҳолда, Шимолий Осетияда, Моздоқ ва Шуя шаҳри яқинида ракета бўлинмалари жойлашганлигини ёзган. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар берди.
Аввалроқ, Россиянинг жанубий қисмида ва Екатеринбургнинг шарқидаги Камишлов шаҳри яқинидаги «Капустин-Яр» синов полигони ҳудудида қанотли ракеталарининг ўрнатилиши маълум қилинганди.
Маълум бўлишича, 2350 километргача бўлган масофага эга бўлган ракеталарнинг ҳозирги жойлашув жойидан Шарқий ва Шимолий Европадага ҳудудларга етиши мумкин.
Россия томони, 9М729 ракетасининг масофаси 480 километрдан ошмаслигини ва улар яқин ва ўрта оралиқ масофадаги ракеталар бўйича келишувга алоқадор эмаслигин қайд этган.
Изоҳ (0)