• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.19
    • RUB155.71
    • EUR14597.97
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳрида Миллий неврология ва нейрореабилитация тиббиёт маркази очилади

    Президент Шавкат Мирзиёев 19 август куни соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Президент матбуот хизмати хабарига кўра, касалликларни даволашда катта юклама республика муассасаларига тушмоқда. Шу боис вилоят ва туман миқёсида хизматларни кенгайтириб, тиббиётни аҳолига яқинлаштириш чоралари кўрилмоқда. Шу мақсадда 1 минг 500 та клиник протокол халқаро талабларга мослаштирилади ва стандарт жарроҳлик амалиётлари ишлаб чиқилади. Энг кенг тарқалган касалликлар бўйича беморлар маршрутлари ишлаб чиқилади ва рақамлаштирилади.

    Сўнгги йилларда инсульт ва инфарктга олиб келадиган гипертония, юрак ишемик касаллиги ва қандли диабетнинг кўпайиши кузатилмоқда. Бундай ҳолатларнинг 85 фоизи ногиронликка олиб келмоқда.

    “Бирламчи бўғинда сунъий интеллектни кенг қўллаган ҳолда ушбу касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича янгича протокол ва ёндашувларни жорий қилиш таклифи билдирилди. Жумладан, ЭКГ-телеметрия, телемедицина, тромболизис терапия, стентлаш ва тромбоэкстрация йўлга қўйилади. Инсульт белгиларини эрта аниқлаш алгоритмини оммалаштириш ва аҳолига ўргатишга алоҳида эътибор қаратилади”, дейилади манбада.

    Маълум қилинишича, неврологик касалликлар ва инсультни самарали даволаш мақсадида Миллий неврология ва нейрореабилитация тиббиёт маркази ташкил этилади. Марказ учун Тошкент шаҳрида 250 ўринли замонавий бино қурилади, унда йилига уч мингдан ортиқ жарроҳлик амалиётини ўтказиш имконияти бўлади.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Марказ ҳамда Самарқанд ва Бухородаги тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Япониялик ҳамкорлар кўмагида халқаро стандартлар бўйича эрта реабилитация хизмати жорий этилади. 150 нафар мутахассис хорижда малака оширади. Лойиҳа учун 150 миллион доллар йўналтирилади. Ушбу чора-тадбирлар ногиронлик ва меҳнатга лаёқатсизликни камайтириш имконини беради.

    Шунингдек, амалдаги соғлиқни сақлаш тизимини хариталаш ва рақамлаштириш, шу асосда тиббиёт муассасаларини ягона ёндашув асосида ташкил этиш бўйича мастер-режа ишлаб чиқиш таклифи билдирилди. Бу ишлар доирасида янги қурилиш стандартлари, поликлиника ва касалхоналарнинг намунавий лойиҳалари шакллантирилади, 210 та санитария нормаси қайта кўриб чиқилади.

    Бугунги кунда аҳолининг лаборатория таҳлилларига ишончи бирмунча паст. Лаборатория хизматининг сустлиги профилактика ва даволашни қийинлаштирмоқда. Туман даражасидаги 2800 та поликлиникага 1500 та лаборатория хизмат кўрсатяпти, ускуналарнинг аксарияти эскирган, айрим таҳлиллар қўлда бажарилади.

    “Шу боис 2030 йил якунига қадар 198 та марказлашган лаборатория ташкил этиш, ички ва ташқи сифат назоратини йўлга қўйиш, жараёнларни тўлиқ рақамлаштириш кўзда тутилган. Шу билан бирга, бепул таҳлиллар сони оширилади”, дея қайд этган манба.

    Тақдимотда Ҳамширалар академиясини Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Профессионал тиббиёт академиясига айлантириш таклифи билдирилган. Халқаро ҳамкорлар билан бирга янги дастурлар жорий қилиниши, ҳамшираларни НCЛЕХ имтиҳони асосида халқаро сертификатлаш йўлга қўйилиши қайд этилган. Олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш йўналишига қабул квотаси босқичма-босқич оширилиши таъкидланган.

    “Бундан ташқари, барча ўқув дастурлари халқаро ташкилотлар талаблари асосида аккредитациядан ўтказилади, оилавий тиббиёт бўйича интеграциялашган таълим дастури ва бир йиллик интернатура жорий этилади. “Бемор ёнида” ўқитиш улушини ошириш, билимларни баҳолашнинг икки босқичли тизими ҳамда тиббиёт ходимларини рўйхатга олиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш режалаштирилган”, дея маълум қилган манба.

    Шу билан бирга, тақдимотда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятини юқумли бўлмаган касалликлар профилактикасига, оналар ва болалар ўлимини камайтиришга, жароҳатланишнинг олдини олишга йўналтириш таклиф этилган. Бунинг учун юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича миллий дастур ишлаб чиқилади.

    Foto: Prezident matbuot xizmati
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Режага кўра, 2026-2030 йилларга мўлжалланган дастур қабул қилиниб, тиббиёт муассасаларининг қон билан таъминланганлиги 100 фоизга етказилади. Қон препаратлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Қон хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий усуллари, жумладан, вирусларни инактивация қилиш ва нурлантириш жорий этилади. Бу ўлим ҳолатларини камайтириш ва қонга эҳтиёжни таъминлаш имконини беради.

    Мамлакат фармацевтика бозори бугунги кунда икки миллиард доллардан ошган. Бу йўналишда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мезонларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда тан олиш тартиби жорий этилади. Женерикларнинг биоэквивалент синовлари ўтказилади, тиббий буюмларни уларнинг хавфсизлик синфлари бўйича рўйхатдан ўтказишнинг табақалаштирилган тизими қўлланилади. Бу борада фаолиятни бошлаш учун хабардор қилиш тартиби жорий этилади.

    Шартнома асосида ишлаб чиқариш ва технологиялар трансфери ривожлантирилади, фармназоратнинг замонавий механизмлари татбиқ қилинади.

    Тақдимотда президент билдирилган таклифларни маъқуллаб, тегишли ҳужжатларни имзолаган. Белгиланган вазифалар ижросини тизимли ва сифатли таъминлаш бўйича топшириқлар берган.

    19 август, 20:54   Изоҳ (0)   835
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Кичик хонада истиқомат, саратон ташхиси ва тарихий рекорд. Ҳамзат Чимаевнинг чемпионликка қадар босиб ўтган машаққатли йўли ҳақида

    19 август, 14:57

    Бельгия мактабларида телефондан фойдаланиш тақиқланади

    19 август, 11:31

    “Скибиди”, “делулу”: Кембриж луғатига TikTok’да машҳур бўлган ўсмирлар сўзлари қўшилди

    19 август, 10:36

    Зеленский ва Трамп учрашувида нималар муҳокама қилинди?

    19 август, 09:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қўллари билан уряпти деб ўйлагандим”: Тошкентда хотинини салкам 20 марта пичоқлаган эркакка ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 19 август, 23:45

    Ўшда Ўзбекистон—Қирғизистон бизнес форуми бўлиб ўтди

    Ўзбекистон | 19 август, 23:35

    Макрон Путиннинг Украинада “ҳозир тинчликка эришишга тайёр эканлигига” шубҳа билдирмоқда 

    Дунё | 19 август, 23:25

    Колумбияда янги туғилган қизалоққа ChatGPT шарафига исм берилди

    Дунё | 19 август, 23:15

    Трамп Украинадаги тинчлик уни жаннатга етаклаши мумкинлигига умид билдирмоқда 

    Дунё | 19 август, 23:05

    Labubu қўғирчоғи нега дунё бозорини эгалламоқда?

    Дунё | 19 август, 22:50

    Тошкентда BMW ва Spark тўқнашуви ортидан жанжал келиб чиқди

    Ўзбекистон | 19 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.