Жазоирнинг амалдаги президенти — 82 ёшли Абдулазиз Бутефлика ўз номзодини бешинчи муддат учун расман илгари сурди, деб ёзади «РИА Новости».
Жазоирнинг APS агентлиги хабарига кўра, президент 2019 йил апрелидаги сайловга номзодини қўйиши ҳақида халққа қаратилган махсус мурожаатномасида эълон қилган.
Бутефлика сайловда ғолиб чиққан тақдирда, жорий йилдаёқ «сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий платформани яратиш мақсадида» вакиллик анжуманини ўтказмоқчи. Бунда гап мамлакат конституциясига қўшимча киритилиши ҳақида бормоқда.
Изоҳ (0)