АҚШ Суриядаги 2 минг нафардан ортиқ ҳарбий хизматчисини яқин орада олиб чиқишни бошлайди. Бу ҳақда АҚШ қуролли кучлари Марказий қўмондонлигиқўмондони Жозеф Вотел маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
«Гап яқин ҳафталар ҳақида кетмоқда. Барчаси Суриядаги оператив вазиятга боғлиқ», — деди генерал.
Вотелнинг айтишича, «аскарларни олиб чиқиш техникани қайтаришдан кўра осонроқ» ва ҳозирда минтақага қўшимча ташланган кучлар ёрдамида айнан ҳарбий техникани олиб чиқиш билан боғлиқ вазифа бажарилмоқда.
Изоҳ (0)