Венесуэла президенти Николас Мадуро қуролли кучлари ва кўнгиллилар иштирок этадиган фуқаролик-ҳарбий машғулотлари бошланганини эълон қилди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Машғулотлар 15 февралга қадар давом этади. Мадурога кўра, улар «мамлакатнинг 200 йиллик тарихидаги энг йирик ва кенг кўламли» бўлади. Унинг ўзи Миранда штатига бориб, ҳарбийлар билан учрашди ва ҳарбий техника намуналари билан танишди.
Машқларнинг илк босқичида 5 минг нафар жангчи қатнашди. Улар ҳаводан ҳужумни бартараф этиш ҳаракатларини амалга оширди.
Венесуэла расмийлари мазкур машғулотлардан мақсад ташқи таҳдид шароитида мамлакат қуролли кучлари тайёргарлигини текширишдан иборат эканлигини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)