Ўзбекистоннинг биринчи Boeing 787-8 Dreamliner (УК-78701) ҳаво кемаси Амстердамда кўрикдан ўтиб қайтди. Бу ҳақда Telegram’даги @aviaspotter каналида хабар қолдирилган.

Аввалроқ самолёт режали модификация қилиш учун Нидерландияга жўнатилгани маълум бўлганди. Самолёт режали жўнатишга юборилиши арафасида эса ОАВда Uzbekistan Airways’нинг иккита «Дримлайнер» самолётларида носозликлар кузатилгани ҳақида хабарлар берилган эди.

Ушбу хабарлардан сўнг Uzbekistan Airways маъмурияти «Boeing-787 Dreamliner самолётлари парки ҳақида нотўғри ахборот ва уйдирмалар тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида» Boeing ва General Electric компаниялари вакиллари иштирокида брифинг ташкил этишини билдирганди.

Бироқ брифинг қачон ўтказилиши ҳозирча номаълум.