Фарғона вилоятининг Данғара туманида 7 февраль куни пичоқ билан тан жароҳати етказиш ҳолати қайд этилди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 7 февраль куни соат тахминан 17:00 да Данғара туманида яшовчи Ҳ.С. қишлоқ ҳудудида ўзаро жанжал туфайли қариндоши Н.Ҳ.га пичоқ билан жароҳат етказган.
Натижада Н.Ҳ. касалхонага ётқизилган, Ҳ.С. эса ушланган. «Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда», — дейилади ИИВ ахборотида.
Изоҳ (0)