4 февраль куни соат тахминан 19:20 да Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида яшовчи А.К., Ш.А., Э.Н. ва Муборак туманида яшовчи Н.Ш. Мустақиллик кўчасида «Шўртангазкимё» мажмуаси ишчиси У.А.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитган.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан хабар беришларича, улар шу йўл билан «Шўртангазкимё» мажмуаси ишчидан 505 минг сўм пул ва iPhone телефонини олиб, воқеа жойидан яширинган.
Хабар беришларича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни содир этган шахслар қўлга олинган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)