Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

30 январь куни содир бўлган кучли қор бўрони камида беш кишининг умрига зомин бўлган, дея хабар беради «Forum Daily».

Фото: Depositphotos

Фото: Depositphotos

Прогнозларга кўра, об-ҳаво сўнгги ўн йилликдаги энг совуғи бўлиши мумкин.

Метеорологлар совуқ ва хавфли шамоллар штатларнинг шарқий қирғоқлари бўйлаб тарқалишидан огоҳлантирмоқда.

Рекорд даражадаги минимал ҳарорат қайд этилиши мумкин. Ўрта ғарбда ҳаво ҳарорати Фаренгейт бўйича -20 даражага тушиши мумкин (Цельсий бўйича -28 даража).

Чикаго шаҳридаги О-Хара халқаро аэропортида 1000 га яқин рейслар, ушбу минтақадаги яна бир аэропортда 320 та рейс бекор қилинган. Чикагога келаётган ва ундан кетаётган поездлар ҳаракати ҳам тўхтатилган.

Синоптикларнинг маълумотларига кўра, паст ҳарорат 75 миллион америкалик яшайдиган АҚШнинг шарқий ва ўрта ғарбий қисмини ҳам қамраб олади.

Кўп шаҳарларда бу 1994 йилдан буён қайд этилган рекорд.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Қашқадарёда 3 кунлик фирма 2,6 млрд сўмлик иссиқхона ўрнатиш тендерини ютиб олди
Дунё
Лукашенко Беларусь ташқи ишлар вазири Макей билан видолашув маросимида иштирок этди (фото)
Маҳаллий
Нукус воқеаларида айбланаётганлар суди давом этмоқда: асосий гумонланувчилардан бири иккинчисини фирибгар деб атади