Британия парламенти Brexit келишувига киритилган ўзгартиришга қарши овоз берди, бу эса мамлакатни 9 ой давомида Европа Иттифоқидан чиқиб кетишини кечиктиради, дея хабар беради «Лига Новости».
Англиянинг Европа Иттифоқидан ўрнатилган муддатдан кечроқ чиқишига қарши 321 депутат, 298 нафар депутат ёқлаб овоз берган.
Brexit 2019 йилнинг 29 мартига белгиланган, аммо Европа Иттифоқидан чиқиш 21 ойлик ўтиш даврини кўзда тутади.
Парламент, Бирлашган Қиролликнинг бир қисми бўлган Шимолий Ирландия ва Европа Иттифоқи аъзоси бўлган Ирландия чегараси масаласини қайта кўриб чиқиш учун Мейни музокараларга қайтишга чақирди.
Бош вазирнинг режасида Шимолий Ирландиянинг ЕИнинг божхона иттифоқи ва ягона Европа бозорининг бир қисми сифатида қолиши кўзда тутилган.
21 январь куни Британия вазири Тереза Мэй мамлакатни Европа Иттифоқидан чиқиши учун Британия Парламентида «B» режа тақдим этган. Жамоатчилик палатасида овоз бериш 29 январь куни бўлиб ўтган.
Изоҳ (0)